Ўзбекистон | 00:26 / 08.07.2020
38121
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда кунлик ўсиш ҳолатлари яна 300дан ошиқ бўлди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 83 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 7 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10670 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 23 нафари Тошкент вилоятида (шундан 16 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 7 нафари аҳоли орасида), 18 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 14 нафари аҳоли орасида), 15 нафари Бухоро вилоятида, яна 15 нафари Сирдарё вилоятида ҳамда 12 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.

7 июль куни жами 308та янги ҳолат қайд этилди. Шундан 187 нафари карантин муассасаларида, 117 нафари аҳоли орасида, 4 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. 

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 59 нафар, Қашқадарё вилоятида 54 нафар, Жиззах вилоятида 6 нафар, Бухоро вилоятида 2 нафар, жами 121 нафар бемор тузалди ва шу вақтгача тузалиб чиққанлар сони 6811 нафарга етди. 

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Навоий вилоятларда 1 нафардан, жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди ва Ўзбекистонда жами ўлим ҳолатлари сони 40тага етди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3819 нафар бемор даволанмоқда, улардан 24 нафари оғир, 13 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид