Ўзбекистон | 16:34 / 08.07.2020
18820
1 дақиқада ўқилади

Тақиққа қарамай, кўплаб ташкилот ва ҳокимликларда йиғилишлар давом этмоқда — Шоҳрух Ғиёсов

Махсус комиссия қарори билан, давлат органлари ва ташкилотларида мажлислар ўтказилиши яна бир марта тақиқланди. Алоҳида зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференц алоқа режимида ўтказиш талаб этилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов йиғилишлар ўтказиш бундан аввал ҳам тақиқланганини таъкидлаб, шунга қарамай кўплаб корхона ва ташкилотларда мажлислар давом этаётганини қайд этди.

«Бу ҳам зарурий чора. Чунки йиғилиш ўтказиш тақиқланганига қарамай, жуда кўп корхоналар, ташкилотлар, ҳокимиятларда йиғилишлар ўтказиш давом этмоқда ва бу умумий вазиятга жиддий таъсир қилмоқда», – дея Ғиёсовнинг АОКАда ўтган матбуот анжуманидаги сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда жамоат жойларида 3 кишидан ортиқ тўпланиш тақиқланган.

Мавзуга оид