Ўзбекистон | 22:40 / 09.07.2020
6877
2 дақиқада ўқилади

Бугун 227 бемор коронавирусдан соғайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун кун давомида Ўзбекистондаги тиббиёт муассасаларида жами 227 бемор соғайиб, шу вақтгача касалликдан тузалиб чиққанлар сони 7287 нафарга етгани ҳақида хабар берди.

«Шу соатларда пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 18 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 56 нафар, Нуронийлар сиҳатгоҳида 107 нафар, Самарқанд вилоятида 15 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар, Бухоро вилоятида 4 нафар, жами 205 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Бундан аввал Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 22 нафар бемор коронавирус инфекциясидан тузалгани ҳақида хабар берилганди.

Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирусдан тузалганлар сони 4 652 нафарни ташкил қилмоқда. 

Самарқанд вилоятида коронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 464 нафарга, Наманган вилоятида 298 нафарга, Бухоро вилоятида 518 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб касалликдан соғайиб чиққанлар сони 7287 нафарни ташкил этмоқда.

Бугун ҳозирча 355та янги ҳолат қайд этилди, 4 бемор вафот этди. Айни вақтда шифохоналарда 4110 бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид