Жаҳон | 21:33 / 09.07.2020
22189
1 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг ривожланган ва қолоқ шаҳарлари маълум қилинди

174та шаҳар ўрин олган рўйхатга Марказий Осиёдан фақат битта шаҳар – Олмаота (Қозоғистон, 128-ўрин) киритилди.

IESE бизнес мактабининг Cities in Motion Index (CIMI) ҳисоботига кўра, Лондон, Нью-Йорк, Париж, Токио, Рейкьявик ва Копенгаген дунёнинг энг ривожланган шаҳарлари деб топилди.

Рўйхатга шунингдек, Берлин, Амстердам, Сингапур, Ҳонгконг, Цюрих, Осло, Чикаго, Стокгольм, Вашингтон, Лос-Анжелес, Сидней, Вена, Сеул ва Сан-Франциско киритилди.

Каракас (Венесуэла), Карачи, Лоҳур (Покистон), Лагос (Нигерия), Дуала (Камерун), Колката (Ҳиндистон), Қоҳира (Миср), Ар-Риёд (Саудия Арабистони), Робот (Марокаш) ва Манила (Филиппин) рўйхатнинг охирги сатрларидан жой олди.

174та шаҳар ўрин олган рўйхатга Марказий Осиёдан фақат битта шаҳар – Олмаота (Қозоғистон, 128-ўрин) киритилди.

Рейтингни тузишда инсон капитали, ижтимоий жипслик, иқтисодий ҳолат, экологик ҳолат, шаҳарни бошқариш тизими, халқаро очиқлик, технологияларнинг ривожланганлиги ва бошқа жиҳатлар ҳисобга олинган.

Мавзуга оид