Ўзбекистонда таълимга истеъдодли педагогларни жалб қилиш тизими йўқ — Жаҳон банки эксперти
Педагог касби мақомини ошириш учун ўқитувчиларни ишга саралаб олиш механизмларини қатъий талаблар асосида ишлаб чиқиш лозим, дейди Жаҳон банкининг таълим бўйича эксперти Нодира Мелибоева.
«Тараққиёт стратегияси» маркази ижтимоий соҳада давлат дастури ижроси муҳокамасига бағишлаб қатор соҳалар мутахассислари иштирокида онлайн давра суҳбати ташкил этди. Унда Жаҳон банкининг таълим бўйича эксперти Нодира Мелибоева таълим тизимида мавжуд камчиликларга тўхталди.
«Мактабгача таълим тизимида боланинг ривожланиш кўрсаткичлари, умумий таълим тизимида ўқиш сифатини баҳолаш механизмининг йўқлиги соҳада мониторинг ишларини олиб бориш имконини бермайди.
Таълимга истеъдодли педагогларни жалб қилиш ва сақлаб туриш тизими мавжуд эмас. Педагог касби мақомини ошириш учун ўқитувчиларни ишга саралаб олиш механизмларини қатъий талаблар асосида ишлаб чиқиш лозим.
Шунингдек, мамлакатда илмий тадқиқот ишларининг самарадорлиги муаммоси бор. Илмий ишлар сифати ва кўламини ошириш учун бу борада давлат ресурларини тақсимлаш механизмларини қайта кўриб чиқиш керак», – дея Нодира Мелибоеванинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мутахассис таълим тизими тайёрлаётган кадрлар ва меҳнат бозори талаблари ўртасидаги номувофиқликлар ҳақида ҳам гапирди.
«Таълим муассасалари битирувчилари эгаллаган билим ва кўникмалар мамлакат меҳнат бозорининг мавжуд талабларига тўғри келмайди.
Бу масалада иқтисодиётнинг ўсиб бораётган секторлари ва иш берувчиларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда иш ташкил қилиниши лозим», – деди Нодира Мелибоева.
Мавзуга оид
12:08 / 21.12.2024
Загребдаги мактабда пичоқли ҳужум: бир бола ҳалок бўлди, яраланганлар бор
19:39 / 19.12.2024
Наманганда мактаб директори хизмат хонасини қиморхонага айлантирди
15:21 / 19.12.2024
Хитойда ўғлининг уй вазифаларига ёрдамлашаётган ота инфарктга чалинди
16:56 / 13.12.2024