Ўзбекистон | 21:56 / 13.07.2020
33856
7 дақиқада ўқилади

«Бозорлар ҳудуди кун давомида 2-3 марта дезинфекция қилинсин!» – Вақтинчалик санитария қоида ва меъёрларининг янги таҳрири эълон қилинди

«COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўлланиши шароитида давлат идоралари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида»ги вақтинчалик санитария қоида ва меъёрларининг янги таҳрири эълон қилинди.

Янги таҳрирда пандемия шароитида деҳқон бозорлари қай тарзда фаолият юритишига оид бир қатор янги қоида ва меъёрлар белгиланган.

Унга кўра, деҳқон бозорларида, шу жумладан бозор ҳудудидан ташқарида жойлашган йирик озиқ-овқат дўконларида савдо ижтимоий масофа (2 метр) сақланган ҳолда «зигзаг» тартиби (қувурлар, бантлар ва бошқа шу каби тўсиқлар орқали) ташкил этилади.

Ҳар бир бозорга киришда «дезинфекция туннели» ва «санитария постлари, дезинфекция гуруҳлари ташкил этилиб уларнинг вазифалари қуйидагилар этиб белгиланади:

– бозор ҳудудига кирган шахсларни дезинфекция қилиш (сотувчилар, харидорлар, бозор ходимлари ва бошқалар);

– иситма ёки касалликнинг бошқа белгилари бўлган шахслар аниқланганда ваколатли органларга дарҳол хабар бериш;

– бозорлар ҳудудларини кун давомида (2-3 марта) дезинфекция қилиш;

– карантин чоралари талабларига мувофиқлигини текшириб бориш (тиббий ниқоблар, қўлқоплар мавжудлиги, сотувчилар ва ходимлар учун).

Деҳқон бозорларида, шу жумладан бозор ҳудудидан ташқарида жойлашган озиқ-овқат дўконларида қадоқланмаган маҳсулотлар, ёпиқ ҳолатда (полиэтилен плёнкаларга ўралган, бир марталик пакетларга солинган ва ҳ-к.) сақланади. Савдо нуқталарида сотувчилар ўртасида ижтимоий масофа (2 метр) таъминланади

Деҳқон бозорларида, шу жумладан бозор ҳудудидан ташқарида жойлашган озиқ-овқат дўконлари атрофида қўл ювиш воситалари билан жиҳозланган бир нечта қўл ювиш жойлари (зарур ҳолларда кўчма қўл ювиш нуқталари) ташкил этилади.

Озиқ-овқат дўконларининг кириш қисмида махсус тўсиқлар (стол, стул, доска ва бошқалар) ташкил этилади ва савдо фаолияти махсус «дарча»дан амалга оширилади.

Деҳқон бозорининг ҳудудлари аниқ зоналарга ажратилади:

– савдо;

– маъмурий ва сақлаш (маъмурий ва маиший объектлар, шу жумладан бозор ходимлари учун овқатланиш, омборхона);

– харидорларга хизмат кўрсатадиган бозор;

– алоҳида транспорт воситалари учун тўхтаб туриш жойи,

– маиший, ахлат йиғиш жойи.

Шу билан бирга, савдо ҳудудида:

– ёпиқ павильонларда, савдо расталарида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси;

– очиқ жойларда ёки навес остида савдо қилиш;

– автомобиллардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси;

– умумий овқатланиш ва маиший хизмат;

– озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари савдоси майдонлари ажратилади.

Савдо жойлари сотувчилар ва харидорни тўғридан-тўғри хаво-томчи инфекциясидан ҳимоя қилувчи қурилмалар (экранлар, пластик ўрамлар ва бошқалар) билан жиҳозланган бўлиши керак. Бундан ташқари, бозорнинг барча ходимлари, шу жумладан, сотувчилар ҳам юзларига ниқоб (респиратор) ва қўлларига қўлқоп кийишлари керак.

Бозорлар, идиш ва жихозларни ювиш учун ванналар билан жиҳозланган бўлиши керак, улар (камида 2 та) смесителлар орқали етказиб бериладиган иссиқ ва совуқ сув билан таъминланиши, канализация тармоғига (камида 20 мм.да оқимнинг узилиши билан) уланган бўлиши керак, жиҳозлар ва идишларни қуритиш ва сақлаш учун жавон, қуритиш учун токчалар жиҳозланиши керак

Бозордаги ташриф буюрувчилар ва ходимлар қўл ювиш, савдо ускуналари, мева ва сабзавотларни ювадиган мосламалар билан жиҳозланган бўлиши керак, ҳар 50 та савдо дўконларига нисбатан кранлар сони камида битта бўлиши керак.

Ветеринария-санитария экспертизаси лабораториясида бир нечта ажратилган хоналар: гўшт, гўшт маҳсулотлари ва балиқларни текшириш учун мўлжалланган кузатув хонасини ташкил қилиши керак. Залда плиткалар билан қопланган ёки озиқ-овқат учун мўлжалланган алюминий билан қопланган столлар, озиқ-овқат маҳсулотларини ўрганиш хонаси, ювиниш хонаси, мудир хонаси, ошхона учун хона ташкил қилиниши. лаборатория ходимлари учун дезвоситалар сақлаш хонаси ва ҳожатхона ташкил этилиши керак.

Бозор биноларидан, уларнинг мақсадларидан қатъи назар, турар жой учун ёки ётоқ учун фойдаланиш тақиқланади. Савдо учун озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва тайёрлаш учун мўлжалланган биноларга бегона шахсларнинг киришига маъмурият рухсати билан ва санитария кийимларида йўл қўйилади.

Савдо ускуналари, инвентарлар, идишлар, шунингдек панжаралар, токчалар, маҳсулотларни сақлаш учун тагликлар силлиқ юзага эга бўлиши ва ювиш ва дезинфекциялаш осон бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари учун мўлжалланган махсус материаллардан тайёрланган бўлиши керак.

Савдо ва омборхоналарда ахлат йиғиш учун педалли идиш ёки қопқоқли челаклар бўлиши керак. Улар ҳажмининг 2/3 қисми тўлганидан сўнг тозаланади, 1% содали сув иссиқ эритмаси (45-50 C) ёки бошқа ювиш воситалари билан тозалаш керак ва уларни кўрсатмаларга қатъий мувофиқ ишлатиш ва сақлаш керак.

Озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашда товарлар қўшничилик қоидалари ва сақлаш стандартларига қатъий риоя қилиш керак. Муайян ҳиди бўлган маҳсулотлар ҳидни сўриб оладиган маҳсулотлардан алоҳида сақланиши керак.

Тозалаш ишлари кун давомида доимий равишда маҳсулот ифлосланишининг олдини олиш шарти билан амалга оширилади. Савдо ва механик ускуналарга (тарозилар, ҳисоблагичлар, дисплей қутилари) иш охирида ишқорий эритма, сўнгра иссиқ сув, сўнгра антисептик эритмалар билан ишлов берилиши керак.

Савдо бошланишидан олдин ва унинг охирида бозорнинг ҳудуди иссиқ мавсумда сув сепиш билан тозаланади. Савдо ва тозалаш ишлари тугагандан сўнг, бозорнинг бутун ҳудудида хлор асосидаги дезинфекциялаш воситалари билан дезинфекциялаш амалга оширилади.

Ювиш воситалари ва дезвоситалар қуруқ, хаво яхши айланадиган жойда, озиқ-овқат сақланишига мўлжалланмаган жойларда сақланади.

Ҳожатхоналар ҳар 2-3 соатда, иш куни давомида ва бозор тугаганидан кейин дезинфекцияловчи эритма билан бўктирилади, тозаланади ва ювилади. Ҳожатхонани ҳар бир тозалашда сув кранлари, шунингдек эшикларнинг тутқичлари ва мурувватлари, ҳожатхонага боришда одамнинг қўлларига тегадиган тутқичлар ва бошқа жойлар дезинфекцияли эритма билан намланган алоҳида мато билан артиб олинади. Ҳожатхоналарни дезинфекциялаш учун фаол хлор концентрацияси 500 мг / л бўлган эритма ишлатилади.

Озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ташиш ва сотиш билан шуғулланадиган бозор ишчилари ва савдогарлардан (тарозилар, гўшт майдалагичлар, дўконлар ва ҳк):

– кийимнинг, юзнинг, тананинг, қўлларнинг, сочларнинг тозалигига риоя қилиши, тирноқларни қисқартириши;

– шахсий буюмларни кийиниш хонасида қолдириши, уй ва санитария кийимларини алохида сақлаши керак;

– ишга киришдан олдин қўлини совун ва сув билан ювиш, тоза санитария кийимларини, шунингдек ниқобни кийиш, сочларни қалпоқ, шарф остида олиш ва қўлқоп кийиши талаб этилади;

– ҳудудга киришда ва ҳожатхонага боришдан олдин санитария кийимларини ечиши;

– фақат белгиланган жойларда овқатланиш ва чекиш;

– агар ҳарорат кўтарилса, тери ва ошқозон-ичак касалликлари, бошқа касалликларнинг аломатлари кузатилса бу ҳақда маъмуриятни хабардор қилиш, уни тиббий марказда (агар мавжуд бўлса) тиббий ходимларга 103 телефон рақамига қўнғироқ қилиб изоляция қилиш.

Мавзуга оид