Жаҳон | 09:33 / 14.07.2020
6616
2 дақиқада ўқилади

Япония мудофаа соҳасида 3та янги йўналиш пайдо бўлди

Япония мудофаасига бағишланган Оқ китобда ҳарбий соҳада фан ва технологиялар ўрни ошгани, шунингдек, мудофаанинг 3та янги йўналиши – космос, киберкенглик ва электрмагнит нурлардан фойдаланиш соҳаларида ўсиш суръатлари қайд этилган. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда. 

Таъкидланишича, янги мавзуларнинг барчасида Хитой ва Россия ёдга олинади. Ҳарбий фан ва техникаларга бағишланган қисмида ёзилишича, РФ ва ХХР товушдан ўта тез уча оладиган қурол устида иш олиб бормоқда, буни АҚШ ўз ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимига таҳдид деб билмоқда. 

“Фазовий кенгликда барча мамлакатлар шундай йўл тутишмоқдаки, у ўз мамлакатининг хавфсизлиги ҳамда дунё учун фойдали бўлиши мумкин”, - дейилади ҳисоботда. Шу билан бирга, “Хитой ва Россия ўз имкониятларини мустаҳкамламоқда, бу эса АҚШ ва унинг иттифоқчиларига фазовий кенгликлардан фойдаланишида зарар бериши мумкин”.

Бундан ташқари, Хитой ва Россия бошқа мамлакатларнинг инфратузилмалари ва тармоқларини барбод қилишда ҳарбий куч сифатида кибер ҳужумлар имкониятини кучайтираётгани таъкидланган. Электромагнит нур бўлимида унинг ҳарбий мақсадларда фойдаланилиши баробарида, Хитой бу борада машғулотлар олиб бораётгани, Россия ўзининг электрон ускуналарининг ҳарбий салоҳиятини кучайтираётгани қайд этилган. 

Япониянинг мудофаа соҳасидаги йиллик ҳисоботи бўлган Оқ китобнинг 2020 йилги нашри ҳукумат мажлисида тақдим этилган. 

Мавзуга оид