«Энди уйдан овқат олиб келиш йўқ» – Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳар 1-сон клиник шифохонасига борди
16 июль куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ибн Сино номидаги шаҳар 1-сонли клиник шифохонаси ва пойтахт Тез тиббий ёрдам хизмати диспетчерлик марказида бўлди.
Ҳоким шаҳар 1-сон клиник шифохонасидаги шароитлар билан танишиб, COVID-19 билан хасталанган фуқароларнинг оила аъзолари билан суҳбатлашган, деб хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, мулоқот давомида Ортиқхўжаев касалхонада даволанаётганларнинг тезда шифо топиши учун барча шароитлар, дори-дармонлар ва озиқ-овқатлар таъминоти тўлиқ эканини айтган.
Шунингдек, фуқароларнинг уларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам қониқарли эмаслиги тўғрисида хавотирли фикрларини тинглаган, мутасаддиларга уларнинг эҳтиёж ва илтимосларини талаб даражасида қондириш юзасидан топшириқлар берган.
Эълон қилинган видеодан Жаҳонгир Ортиқхўжаев шифохонада ётганларнинг яқинларидан овқат олиб келмасликни сўраётганини кўриш мумкин.
«Докторлар нимага ўлиши мумкин, деб ўйлайсиз? Одамларнинг уйида ҳам ковид тарқалган ҳозир. Иккита одам тинмай овқат ташияпти мана. Уйида кимнингдир боласи касал, ўзи билмайди, овқат пиширяпти ва буёққа олиб келяпти. Энди тузалаётган касал яна юқтириб оляпти. Тўғри тушунтира олдимми? Шунинг учун овқатнинг меньюсини ўзгартирдим ҳозир. Энди уйдан овқат олиб келиш йўқ», – дейди у.
Тошкент шаҳар Тез тиббий ёрдам хизмати диспетчерлик марказида эса ҳоким келиб тушаётган мурожаатларнинг қабул қилиниш жараёнини кўздан кечириб, муаммоларга жойида ечимлар таклиф қилган.
Эслатиб ўтамиз, 15 июль куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган селекторда Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга ҳайфсан эълон қилинган эди.
Мавзуга оид
17:42 / 04.12.2024
«Пахтакор» бюджети 100 миллиарддан ошади». Ортиқхўжаев қониқарсиз натижа, янги мураббий, Черан ва режалар ҳақида
12:00 / 04.12.2024
«Пахтакор» португалиялик янги бош мураббийини таништирди
20:36 / 02.03.2024
«Пулни ўзи сизни қувсин». Жаҳонгир Ортиқхўжаев Суперлига стартидан олдин «Пахтакор» жамоаси билан учрашди
17:29 / 08.02.2024