Ўзбекистон | 01:01 / 18.07.2020
109210
2 дақиқада ўқилади

7 ҳудудда янги ҳолатлар аниқланди. Кунлик ўсиш 500дан ошиқ бўлди

17 июль куни Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ 541 ҳолат қайд этилди ва жами ҳолатлар сони 15607тага етди. Бугун 220 бемор тузалиб, шу вақтгача соғайиб чиққанлар сони 9003тани ташкил этмоқда.

«Шу йилнинг 17 июль куни мамлакатимизда 541 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 170 нафари Карантин муассасаларида, 371 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун республиканинг 7 ҳудудида янги ҳолатлар аниқланган.

Карантин маркази (+170)
Хориждан келгач Тошкент вилоятидаги Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар орасида 170 ҳолат аниқланди. 

Коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинганлар (+371)

  • Тошкент шаҳрида 191 нафар
  • Андижон вилоятида 49 нафар
  • Самарқанд вилоятида 47 нафар
  • Сирдарё вилоятида 35 нафар
  • Сурхондарё вилоятида 21 нафар
  • Наманган вилоятида 14 нафар
  • Қорақалпоғистонда 14 нафар

Тузалганлар (+220)

  • Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 94 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 42 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 34 нафар;
  • Андижон вилоятида 30 нафар;
  • Қорақалпоғистонда 13 нафар;
  • Наманган вилоятида 6 нафар;
  • Жиззах вилоятида 1 нафар.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 15607 нафар бемордан 9003 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 57 фоизни ташкил этмоқда.

Бугун Тошкентдаги тиббиёт муассасаларида жами 4 ўлим қайд этилди ва жами ўлимлар сони 79тага етди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 6525 нафар бемордан 70 нафари оғир, 11 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 60 211 нафар, стационар карантинда эса 22 061 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Мавзуга оид