Андижон вилоятининг “Тез тиббий ёрдам” бўлимларига 16 та янги Дамас автомашиналари берилди
16 июль куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоят аҳолисига телемурожаат қилиб, вилоятда карантин ҳолатида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида тушунчалар берган эди.
Мазкур тадбир давомида вилоятнинг туман ва шаҳар тиббиётчилари Ш. Абдураҳмоновга аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш учун жойлардаги бўлинмаларга қўшимча “тез тиббий ёрдам” автомашиналари кераклиги юзасидан мурожаат қилишган. Вилоят ҳокими бу муаммо тез кунларда ҳал этишини айтганди.
Бугун, 18 июль куни вилоят шошилинч тез-тиббий ёрдам Андижон шаҳар бўлинмасида шаҳар ва тумандаги бўлинмаларига 16та “Дамас” “тез ёрдам” автомашиналарини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов “тез ёрдам” автомашиналарини ўз эгаларига топшириб, тиббиётчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Элмурод Эрматов