Орегон штати ҳукумати Трампдан Портленддаги куч тузилмаларини олиб чиқиб кетишни талаб қилди
Орегон прокурори Билли Уильямс шаҳардаги федерал куч ишлатиш тузилмалари ходимлари борасида суриштирув ўтказиш билан таҳдид қилди.
АҚШнинг Орегон штати губернатори Кейт Браун Портленд шаҳридан федерал органлар бўлинмаларини олиб чиқиб кетиш ва афроамерикалик Жорж Флойднинг ўлими сабабли норозилик билдираётганларни қўлга олишни тўхтатишни талаб қилди. Браун бу ҳақда Twitter саҳифасида ёзди.
Губернатор федерал куч ишлатиш идоралари ходимларининг Портленддаги ҳаракатларини "бостириб кириш ва федерал ҳукумат ваколатларини суиистеъмол қилиш" деб атади.
"Буни қабул қилиб бўлмайди. Трамп маъмурияти учун бундай ҳаракат сиёсий театрда фотокамералар олдида ўзини кўрсатиш учун навбатдаги имконият ҳисобланади", - деб ёзди Браун.
Портленд мэри Тед Уилер ҳам ана шундай фикр билдирди. Орегон прокурори Билли Уильямс шаҳардаги федерал куч ишлатиш тузилмалари ходимлари борасида суриштирув ўтказиш билан таҳдид қилди.
Миннеаполисда афроамерикалик Жорж Флойднинг ўлимидан сўнг бутун мамлакат бўйлаб норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Флойд 25 май куни полиция томонидан қўлга олиш чоғида вафот этганди. Уни қўлга олишда иштирок этган тўрт полициячи ишдан бўшатилган, уларга айблов эълон қилинган.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024