Тошкент шаҳрида туман ҳокимлари аҳолига мурожаат қилди. Сектор штаблари телефон рақамлари берилди
Тошкент шаҳрининг бир қатор туманлари ҳокимлари ҳудуд аҳолисига мурожаат қилиб, коронавирус тарқалиши бўйича туман даражасида олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берди.
Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаевга кўра, тумандаги барча дорихоналарда нархлар барқарорлиги таъминланмоқда.
«Туманда талаб юқори бўлган 61 турдаги дорини жамлаган захира ташкил этилмоқда. Ҳудуддаги 135та дорихонада нархлар барқарорлиги туман прокуратураси томонидан назоратга олинди.
Шунингдек, «Фарҳод» деҳқон бозори томонидан маҳаллаларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилди.
Тумандаги секторлар томонидан барча оилавий поликлиникалар карантин даврида оталиққа олиниб, шифокорларни рағбатлантириш йўлга қўйилди», деди у.
Учтепа тумани сектор штаблари телефон рақамлари:
1-сектор: (71) 275-74-13
2-сектор: (71) 276-43-92
3-сектор: (71) 231-94-00
4-сектор: (99) 997-26-10
Тиббий маслаҳат беришга қаратилган туман маслаҳат марказининг қисқа рақами: 1073
Бектемир тумани ҳокими Шоҳрух Мамажановнинг қайд этишича, айни кунларда туман аҳолиси томонидан тиббиёт муассасаларига мурожаатлар сони 3 бараварга кўпайган.
«Туман аҳолиси орасида касаллик симптомсиз кечаётган беморларни уйдагиларидан изоляция қилиш учун 1та ётоқхона, 3та меҳмонхона – жами 200 ўринли жой тайёрланган.
Агар бирон тиббиёт хизматчиси томонидан даволаниш учун кетган харажатлар ҳақидаги ҳужжатларга қўл қўйишни талаб қилиш ҳолатлари учраса, ҳокимлик қошидаги махсус штабга мурожаат қилишингизни сўраймиз», – дейди Шоҳрух Мамажанов.
Махсус штаб рақами: (71) 295-04-05, 146-60-66
Тиббий саволлар бўйича маълумот олиш учун: 1134
Шунингдек, Олмазор, Яккасарой, Чилонзор туманлари ҳокимлари аҳолиси карантин даврида керакли маълумотларни олиши мумкин бўлган ишонч телефонларини маълум қилишди.
Олмазор тумани:
1-сектор: (97) 101-20-34
2-сектор: (99) 111-42-07
3-сектор: (99) 914-02-01
4-сектор: (98) 361-23-03
Тиббий маслаҳат олиш учун қисқа рақам: 1070
Чилонзор тумани:
1-сектор: 71-270-00-71
2-сектор: 71-277-10-28
3-сектор: 71-230-17-16
4-сектор: 71-276-28-39
Туман ҳокимлиги қошидаги махсус штаб: 71-276-11-00
Тиббий тавсиялар олиш учун қисқа рақам: 1056
Яккасарой тумани:
1-сектор: (71) 250-10-68
2-сектор: (71) 250-13-01
3-сектор: (71) 255-46-89
4-сектор: (71) 255-45-68
Аввалроқ Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Сергели туман ҳокимлари ҳам аҳолига мурожаат қилиб, ҳудуддаги ишонч телефонлари ҳақида маълумот берган эди.
Мавзуга оид
18:20 / 16.12.2024
Damasʼдан Kia Sonetʼгача: “Halol Avtolizing”чилар юзлаб одамни алдагани маълум бўлди
12:06 / 16.11.2024
“Биз тўғридан тўғри завод билан ишлаймиз”: Тошкентда 16 кунлик фирма одамларни “ҳалол лизинг”га машина олиб беришга ишонтирмоқда
16:21 / 11.11.2024
Тошкент шаҳри ҳавосини энг ёмон деб кўрсатган станция бузилиб қолди
14:14 / 24.10.2024