Ўзбекистон | 13:43 / 19.07.2020
31073
2 дақиқада ўқилади

Фото: «Ўзэкспомарказ»да коронавирус беморлари учун койкалар тайёрланмоқда

«Ўзэкспомарказ» павильонларида коронавирусга чалинган беморларни жойлаштириш учун койка-ўринлар тайёрланмоқда.

Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги «Ўзэкспомарказ» павильонларида коронавирус инфекциясини юқтириб олиб, касалликка чалинган беморларни жойлаштириш учун койка-ўринлар тайёрланмоқда.

Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати Kun.uz’га изоҳ беришича, бу ерда беморлар касалликдан даволанмайди, балки касаллик гумонланган шахслар вақтинча сақланиб, уларга биринчи тез ёрдам кўрсатилади ва ташхис қўйилганидан кейин керакли тиббиёт муассасасига тақсимланади.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосуратларда павильонларга бир-биридан пардеворлар билан ажратилган ётоқлар жойлаштириб чиқилаётгани акс этган.

Бундан ташқари, Жаҳон тиллари университети ётоқхоналари ҳам коронавирус беморлари учун қайта жиҳозланмоқда. Бу биноларда жами 1500 ўрин тайёрланиши мўлжалланган.

  • Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий статистикасига кўра, айни вақтда Ўзбекистонда касаллик тасдиқланган ва даволанишни давом эттираётган беморлар сони Тошкент шаҳрида 5051 нафарни, Тошкент вилоятида эса 851 нафарни ташкил этмоқда. Шу билан биргаликда, ижтимоий тармоқларда ҳақиқий рақамлар бундан бир неча баробар юқорилиги, шифохоналарда янги беморларни ётқизиш учун жой қолмагани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Мавзуга оид