Ўзбекистон | 23:38 / 20.07.2020
12879
5 дақиқада ўқилади

Кунлик ўлимлар сони яна 4тани ташкил этди. Расман тасдиқланган ўлимлар сони 90дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 20 июль куни Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш оқибатида рўй берган 4та ўлим ҳолати ҳақида хабар берди. Олтинчи кундирки кунлик ўлимлар сони тўрттани ташкил этмоқда.

Биринчи ўлим. 8 июль куни Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган 60 ёшли аёл 19 июль куни ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган. Бу Олмазор тумани «Мирзо Ғолиб» маҳалласида жойлашган 18-оилавий поликлиникада ишлаган катта ҳамшираси Феруза Тўхтаева эди.

Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 60 ёшли Ф.Т. (аёл)да жорий йил 8 июль куни Covid-19 тасдиқланган ва у Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Унга Covid-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Беморда касаллик сепсис, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилик каби асоратлар билан кечган. 

Шунингдек, у юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардия, қандли диабет каби ҳамроҳ хасталиклар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Иккинчи ўлим. 5 июль куни Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган юнусободлик 51 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи 51 ёшли В.Т. (эркак)да жорий йил 5 июль куни Covid-19 тасдиқланган ва у Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган. 

Унга Covid-19 инфекцияси, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик сепсис, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилик каби асоратлар билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Учинчи ўлим. 17 июль куни Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган учтепалик 42 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшаган 42 ёшли С.С. (эркак)да жорий йил 17 июль куни Covid-19 тасдиқланган ва у ўта оғир аҳволда Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган ва сунъий нафас бериш аппаратига ўтказилган.

Унга Covid-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Беморда касаллик сепсис, ўткир нафас етишмовчилигининг 4-даражаси, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилик каби асоратлар билан кечган.

Шунингдек, у юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, қандли диабетнинг декомпенсация босқичи каби ҳамроҳ хасталиклар билан ҳам оғриган.

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

Бироқ ҳамроҳ касалликлар фонида касаллик асоратлари ҳисобига беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан у ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Тўртинчи ўлим. 27 июнь куни Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига мирободлик 52 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Тошкент шаҳри Миробод туманида яшаган 52 ёшли А.Х. (эркак) Россияда чап ўпка юқори бўлаги ўсмасини даволаш ва химиотерапия муолажаларидан сўнг 5 июнь куни Ўзбекистонга қайтган. 

Беморда ҳолсизлик, кўкрак қафасида оғриқлар кузатилган ва 15 июнь куни Яккасарой тумани тиббиёт бирлашмаси стационарига ётқизилган.

Унда 27 июнь куни Covid-19 тасдиқланган ва у Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига ўтказилган.

Унга Covid-19 инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик сепсис, ўткир нафас  етишмовчилигининг 2-даражаси каби асоратлар билан кечган. Шунингдек, бемор ўпка  саратони,  гипертония ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган.

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Шу тариқа, Ўзбекистонда расман коронавирус қурбонлари сони 91тага етди. Аммо Соғлиқни сақлаш вазирлиги статистикасида қайд этилмаган ўлим ҳолатлари ҳам бор. 

Мавзуга оид