Ўзбекистонда ўсимлик мойи ишлаб чиқаришга ихтисослашган технологик тизим экспорт қилинди
«Ўзёғмойсаноат» уюшмасида мойли хом ашёлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида кичик мой ишлаб чиқариш модул цехлари яратилди.
Ҳозирга қадар ҳеч қаерда мавжуд бўлмаган бундай цехлар кунига 10 тонна хом ашёни қайта ишлаш қувватига эга. Мазкур цехни 1 ёки 2 киши бошқаради.
Кичик ишлаб чиқариш цехлар фермер ва шахсий хўжаликларда ишлатишга қулай, ихчам бўлиб, кам миқдордаги уруғларни ҳам самарали қайта ишлашда қўл келади. Ундан аҳоли ва кичик тадбиркорлар бемалол фойдалана олади. Модул цех кичик қувватли бўлгани учун махсус электр тармоғини талаб этмайди ва аҳоли пунктлари ёки фермер хўжаликларидаги мавжуд электр қувватидан фойдаланиш етарли бўлади.
Кичик ишлаб чиқариш модул цехи контейнерга жойлаштирилган бўлиб, замонавий ишлаб чиқариш тизимлари билан жиҳозланган. Жумладан, цехга хом ашёни тозалаш, майдалаш, совуқ усулда пресслаш, фильтрлаш ва кераклилик даражасига қараб рафинациялаш ва қадоқлаш ускуналари ўрнатилган.
Ускуналарининг 75 фоизи маҳаллийлаштирилган ушбу цех ёрдамида барча турдаги мойли хом ашёлар, жумладан, зиғир, кунжут, махсар, кунгабоқар, соя донлари ҳамда мевалар данаклари, узум, полиз маҳсулотлари уруғлари қайта ишланади ва турли хилдаги мойлар олинади.
Ўсимлик мойи ишлаб чиқаришга ихтисослашган модул цехни харид қилишга нафақат мамлакатимиздаги ишбилармонлар, балки хорижлик сармоядорлар ҳам қизиқиш билдирмоқда. Жумладан, шу кунгача Афғонистон Ислом Республикасининг «Balkh vegetable oil corporation», «Spinzar Kunduz corporation» каби компаниялари билан модул цехни етказиб бериш юзасидан шартномалар имзоланди.
Яқинда Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида ўсимлик мойи ишлаб чиқарадиган мазкур модулли корхонани ишга тушириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Афғонистон молия вазири вазифасини бажарувчи Абдул Ходи Аргандевол, Балх вилояти ҳокимлиги ва афғон ишбилармон доиралари вакиллари, шунингдек, маҳаллий журналистлар иштирок этди.
– «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси мутахассислари яратган 4та модул цех бизнинг «Balkh vegetable oil corporation» компаниямиз томонидан сотиб олинган эди, – дейди Афғонистон Ислом Республикаси давлат ишлаб чиқариш корхоналари департаменти бош директори Шафиқуллоҳ Шахрани. – Ушбу технологик тизим биз кутган натижани берди, нархи ҳам ҳамёнбоп. Бу эса, ўз навбатида, бошқа компанияларимизда ҳам катта қизиқиш уйғотди. Жумладан, Қундуз шаҳрида жойлашган «Spinzar Kunduz corporation» компанияси ҳам 5та модул цехни харид қилиш бўйича шартнома имзолади. Яқин кунларда ушбу технологик тизим компаниямизга етказиб берилади. Келгусида ҳам Афғонистон ва Ўзбекистон ёғ-мой саноати ўртасида ҳамкорликни давом эттириш ниятидамиз, негаки бу ҳамкорлик икки томон учун ҳам манфаатлидир.
Шу тариқа, Ўзбекистон ёғ-мой саноати тарихида ўсимлик мойи ишлаб чиқаришга ихтисослашган, тўлиқ циклдаги ускуналар билан жиҳозланган техонологик тизимлар экспорт қилинди.
Сизда ҳам кичик мой ишлаб чиқариш модул цехларини харид қилиш ва ўз бизнесингизни йўлга қўйиш истаги пайдо бўлган бўлса, бизга мурожаат қилинг. Биз Сиз билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз.
Алоқа учун телефон: 97-428-19-02.
«Ўзёғмойсаноат» уюшмаси матбуот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
15:44 / 02.07.2021
Ўзбекистондаги ёғ-мой корхоналарининг катта қисми талаб даражасида ишламаётгани маълум қилинди
21:59 / 13.04.2021
Маҳаллий хомашёни қайта ишлаш ҳисобига 141 минг тонна ўсимлик мойи ишлаб чиқарилади
21:37 / 12.03.2021
Ўзбекистонда ўсимлик ёғи нархлари ошиб бормоқда. Бунинг сабаблари нимада?
17:51 / 07.10.2020