Ўзбекистон | 11:58 / 21.07.2020
10453
1 дақиқада ўқилади

Тест синовларида иштирок учун тўлов муддати бир кунга узайтирилди

Таълим муассасаларини олдинги йилларда битирган абитуриентлар тест синовларида қатнашиш учун белгиланган тўловни амалга ошириши учун қўшимча бир кун муддат берилди. Бу ҳақида Давлат тест маркази хабар бермоқда.

“Маълумки, тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари (111.500 сўм) миқдорида тўловни амалга оширадилар.

Ҳозирда онлайн рўйхатдан ўтган, лекин тўловни амалга оширишга улгурмаган абитуриентлар мавжуд бўлиб, улар 21 июль куни соат 23:59га қадар тўловни амалга ошириши мумкин.

Тест синовлари учун тўловни белгиланган муддатда амалга оширмаган абитуриентлар рўйхатдан ўтмаган ҳисобланади ва тест синовларида иштирок эта олмайди”, дейилади марказ ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, 20 июль куни 2020-2021 ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш якунланган эди. Рўйхатдан ўтган жами абитуриентлар сони 1 484 085 нафарни ташкил этган. 

Мавзуга оид