Ўзбекистон | 11:45 / 22.07.2020
84079
2 дақиқада ўқилади

Абитуриентлар кўп ҳужжат топширган ОТМ рейтинги эълон қилинди

2020/21 ўқув йилида олий таълим муассасасида таҳсил олиш учун 1 миллиондан ортиқ абитуриент ҳужжатларни қабул комиссиясига топширган. ДТМ абитуриентлар томонидан энг кўп ҳужжат топширилган олий таълим муассасалари юқори бешлигини маълум қилди. 

Унга кўра: 

1. Самарқанд давлат университети – 75 минг 325 нафар, шундан 32 903 нафари кундузги, 4 380 нафари кечки, 38 042 нафари сиртқи.

2. Қарши давлат университети – 58 минг 118 нафар, шундан 24 432 нафари кундузги, 33 686 нафари сиртқи.

3. Андижон давлат университети – 57 минг 498 нафар, шундан 28 387 нафари кундузги, 29 111 нафари сиртқи.

4. Урганч давлат университети – 53 минг 255 нафар, шундан 25 471 нафари кундузги, 27 784 нафари сиртқи.

5. Термиз давлат университети – 51 минг 787 нафар, шундан 26 397 нафари кундузги, 394 нафари кечки, 24 996 нафари сиртқи.

Энг катта конкурс (биринчи танланган таълим йўналишига нисбатан):

- Андижон тиббиёт институти – 1 ўринга 27,81 тани.
- Тошкент давлат юридик университети – 1 ўринга 24,35 тани;
- Тошкент тиббиёт академияси – 1 ўринга 24,2 тани.
- Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали – 1 ўринга 22,58 тани.
- Навоий давлат кончилик институти – 1 ўринга 19,5 тани ташкил этди.

Абитуриентлар қуйидаги таълим йўналишларига энг кўп рўйхатдан ўтказилди:

Самарқанд давлат университетининг “Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш” таълим йўналиши сиртқи таълим шакли ўзбек гуруҳига – 
9 013 нафар;

Қарши давлат университетининг “Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш” таълим йўналиши сиртқи таълим шакли ўзбек гуруҳига – 7 945 нафар;

Самарқанд давлат университетининг “Мактабгача таълим” таълим йўналиши сиртқи таълим шакли ўзбек гуруҳига – 7 890 нафар.

Мавзуга оид