Спорт | 15:01 / 23.07.2020
8136
1 дақиқада ўқилади

«Сурхон» клубининг яна 13 нафар футболчисида коронавирус аниқланди

Фото: Сурхон

«Сурхон» футбол клубининг 13 нафар футболчиси топширган тест натижалари мусбат кўрсаткич қайд этди. Улар жамоадан ажратилиб, қатъий изоляцияга олинди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Шунингдек, жамоа массажчисининг тест таҳлили ҳам мусбат кўрсаткич қайд этган ва изоляцияга олинган. Шу боис, клубнинг бошқа футболчи, ходимлари ҳам COVID-19 га яна бир бор тест топширган ва айни дамда улар тест жавобларини кутишмоқда», - дейилади хабарда.

Маълумот учун, бунгача «Бухоро» клубининг 8 нафар, «Пахтакор»нинг 5, «Сурхон»нинг 2, «Бунёдкор»нинг бир нафар футболчисида коронавирус аниқланган эди. Шунингдек, Про лига доирасидаги «Хоразм» - «Динамо» ўйини ҳам футболчиларда коронавирус аломатлари сезилгани сабабли қолдирилганди.

Мавзуга оид