Россиянинг қатор шаҳарларида Фургални қўллаб-қувватлаш учун митинглар бўлиб ўтди
Москвадаги Пушкин майдонида келишилмаган акцияда қатнашгани учун 14 киши ушланган.
Хабаровскдаги митингга ўн минглаб кишилар йиғилди. Хабаровск ўлкасининг ҳибсга олинган губернатори Сергей Фургални қўллаб-қувватловчи акциялар икки ҳафтадан бери давом этмоқда.
25 июль куни Хабаровск шаҳрида ҳибсга олинган губернатор Сергей Фургални қўллаб-қувватлаш учун навбатдаги акция бўлиб ўтди. Унда бир неча ўн минг киши қатнашди, деб ёзади Meduza портали. Тўпланганлар "Озодлик", "Бу бизнинг ўлка", "Йўқолсин шоҳ", "Путин истеъфога" деб қичқиришган.
Хабаровск шаҳри маъмуриятининг билдиришича эса, рухсат берилмаган акцияда олти ярим мингга яқин киши қатнашган.
Хабаровскдан ташқари, Владивосток, Жанубий Сахалин, Комсомольск-Амур, Москва, Краснодар, Якутск, Новосибирск, Красноярск, Иркутскда ҳам митингла бўлиб ўтган.
Краснодардаги акцияда етти киши қўлга олинган.
Москвадаги Пушкин майдонида эса келишилмаган акцияда қатнашгани учун 14 киши ушланган.
Хабаровскнинг эндиликда собиқ губернатори Сергей Фургал 9 июлда қўлга олинган ва Москвага олиб келинганди. У икки бизнесменнинг ўлимини ташкиллаштиришда ва яна бир бизнесменни ўлдиришга уринишда айбланмоқда.
Хабаровскда Фургални қўллаб-қувватлаш учун намойишлар 11 июлда бошланган.
Президент Владимир Путин ЛДПР депутати Михаил Дегтярёвни 20 июль куни Хабаровск ўлкаси губернатори вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинлаганди.
Мавзуга оид
12:20 / 04.10.2024
Хабаровск театридаги ёнғиндан кейин мигрантлар қўлга олинди
08:33 / 27.04.2024
Россияда «Я/Мы Сергей Фургал» ҳаракати «террорчилар» рўйхатига киритилди
12:24 / 28.03.2024
Хабаровскда қийин аҳволда қолган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
09:56 / 29.08.2023