Таълимнинг айрим босқичларида янги ўқув йилини масофавий шаклда бошлаш режалаштирилмоқда – вазирлик
Сентябрь ойидан бошлаб бакалавриат ва магистратуранинг юқори курс талабалари ҳамда академик лицейларнинг 2-курс ўқувчилари учун 2020-2021 ўқув йилини масофавий шаклда бошлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.
“Янги ўқув йилини анъанавий таълим шаклида бошлаш режалаштирилган эди. Аммо республикада эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашиш шароитидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура босқичи юқори курс талабалари ҳамда академик лицейларнинг 2-курс ўқувчиларига янги ўқув йилини сентябрь ойидан масофавий шаклда бошлашга ҳам тайёргарлик кўрилмоқда”, дея вазирлик вакилининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Маълум қилинишича, 2020-2021 ўқув йилида профессионал таълим тизимида республика бўйича жами 726та таълим муассасаси, хусусан, 339та касб-ҳунар мактаби, 212та коллеж ва 175та техникум фаолият кўрсатади. Техникумларда бакалавриат таълим йўналишлари билан интеграциялашган, кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида камида 2 йил муддатга мўлжалланган таълим дастурлари асосида 11-синфни тугатган ёшлар ўқитилади.
Мавзуга оид
10:30 / 21.09.2024
USAID Ўзбекистонда таълимни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча маблағ ажратди
10:40 / 13.09.2024
Қатар ўзбекистонлик талабалар учун таълим грантлари сонини кўпайтириши мумкин
19:16 / 11.09.2024
Ҳар бир камбағал оиланинг камида бир аъзоси олий маълумотли бўлиши учун шароит яратилади
21:41 / 06.09.2024