«Илгари оқлов деган тушунча йўқ эди» — Холмўмин Ёдгоров сўнгги 3 йилда 2273 киши оқлангани ҳақида
27 июль куни АОКА биносида Олий суд раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоров иштирокида брифинг ўтказилди.
Унда Холмўмин Ёдгоров охирги 3 йилда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш борасида ўтказилган ислоҳотлар ҳақида гапириб, бу борада айрим рақамларни келтириб ўтди.
«Охирги уч йилда 2273 шахс оқланди. Бу адолат қарор топаётгани ва жамиятимизда қонун устуворлигидан далолат беради.
Илгари оқлов деган тушунча йўқ эди. Қарор бўлдими, иш ёпиларди.
Шунингдек, ўтган шунча вақт давомида 3500дан зиёд жиноят содир этган ёшлар ва хотин-қизларга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди ва улар маҳаллалар ҳамда Ёшлар иттифоқи кафиллигига берилди.
Бу – жазолашдан мақсад ўч олиш эмас, тарбиялаш эканини кўрсатади», – дея Ёдгоровнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Олий суд раиси ўринбосари брифинг давомида ўтган ҳафта имзоланган «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармонидан кўзланган режалар борасида ҳам маълумот берди.
Унга кўра, фармон талаби билан 2021 йил 1 январдан вилоятлар миқёсидаги фуқаролик, жиноят ва иқтисодий судлар негизида судяларнинг ихтисослашувини сақлаб қолган ҳолда ягона умумюрисдикция судлари ташкил этилади.
«Фуқароларни одил судловга бўлган эҳтиёжини қаноатлантириш учун айни пайтда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг ҳар бирида алоҳида-алоҳида фаолият юритаётган 3та, яъни Жиноят ишлари бўйича, Фуқаролик ишлари бўйича ва Иқтисодий ишлар бўйича судларни бирлаштириш ва улар ишини ҳудди Олий судда йўлга қўйилган тартибда, алоҳида судлов ҳайъатлари сифатида ташкил қилинади», – деди Холмўмин Ёдгоров.
Мавзуга оид
16:19
Танқиддан сўнг: 2 боланинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
21:28 / 18.12.2024
Гулистон ИИБ ТБ фуқаролик низосидан жиноят иши “ясади”. Терговчи янги йилни иссиқ уйида, 50 ёшли аёл эса Россия ҳибсхонасида кутиб оладими?
21:02 / 12.12.2024
Янгийўлда 5 болани босиб кетиб, икки нафарининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ахлоқ тузатиш жазосини олди
15:29 / 11.12.2024