Жамият | 17:48 / 27.07.2020
22847
1 дақиқада ўқилади

Сўх ва Шоҳимардонда кучли ёмғир ёғди

26 июлдан 27 июлга ўтар кечаси Фарғона вилоятининг чекка ҳудудлари ёмғир аралаш дўл ёғган. Табиатнинг ушбу ҳодисаси айниқса Қирғизистон ичида жойлашган эксклавларда кузатилган.

Видеодан кадр

Масалан, қўшни Қирғизистон Республикаси орқали кириб бориладиган Фарғона туманига қарашли «оролча» — Шоҳимардонда кучли ёмғир ёғган, ариқлар сувга тўлиб-тошган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ёмғир сувларидан ҳосил бўлган сел тошиб, ҳатто йўлларгача чиқиб кетганига гувоҳ бўлиш мумкин. 

Вилоятнинг Сўх туманида ҳам худди шундай кучли ёғингарчилик бўлиб ўтган. Сўхдаги ёмғир дўлга айланиб, ариқлар ёмғир сувларига тўлган. Ёғингарчиликдан талафот кўрганлар, жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Аввалроқ «Ўзгидромет» Ўзбекистоннинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида, 28 июль куни ҳам Фарғона водийсининг текислик ҳудудида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкинлигини хабар қилган эди. 

Мавзуга оид