Халқ таълими вазирлиги ўқув йилини бошлаш бўйича 3та сценарий устида иш олиб бормоқда
Якуний хулоса Республика махсус комиссиясининг қарори билан эълон қилинади.
Халқ таълими вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўқув йилини қай тарзда бошлаш устида ўрганишлар олиб бормоқда. Бу ҳақда вазирлик хабарида айтилган.
Қайд этилишича, Халқ таълими вазирлиги ўз ваколатидан келиб чиқиб ўқув йилини бошлаш бўйича 3та сценарий устида иш олиб бормоқда:
1-сценарий: Пандемия ҳолати барқарорлашиб, мактаблар одатий тартибда ўз фаолиятини бошлайди. Бу вазирлик ва ўқувчилар учун энг мақбул вариант. Халқаро тажриба мактаб ёшидаги болаларга касаллик кам ҳолатда юқишини, улардан катталарга юқиш хавфи ҳам камлигини кўрсатмоқда;
2-сценарий: Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистонда болаларда вирус кечиши бўйича хулосаси ижобий бўлмаган тақдирда таълим онлайн тартибда давом эттирилишига тўғри келиши мумкин;
3-сценарий: Гибрид сценарий бўлиб, мактаблар очилади. Мактаблар ҳам синф тизимига ўтказилади. Фақат маълум бир ҳудуд, мактаб ҳолатидан келиб чиқиб, ўқувчиларнинг онлайн дарсларда ёки мактабдаги дарсларда билим олиши давом эттирилади.
Бунда, дастлабки босқичда фарзанди саломатлигидан хавотир олган ота-оналарга болани уйда онлайн ўқитишга имкон берилиши кўзда тутилади, яъни давомат эркин бўлади - оддий дарсда қатнашса ҳам ёки онлайн дарс орқали қатнашса ҳам.
Билдирилишича, якуний хулоса Республика махсус комиссиясининг қарори билан эълон қилинади.
Айтилишича, карантин қоидаси ўзгаришидан қатъи назар вазирлик томонидан онлайн мактаб лойиҳаси давом эттирилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳа боланинг мактабдан ташқари олган билимини уйга келиб мустаҳкамлаш, ўқитувчиларга эса малакали ҳамкасбларининг маҳорат дарсларини олиш учун доимий имконият майдони бўлиб хизмат қилади.
Мавзуга оид
17:18
Рақобат кучли: Хитойдаги таълим тизими ёшлар орасида руҳий тушкунликка сабаб бўлмоқда
15:42 / 28.10.2024
Ўзбекистонда мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади
16:29 / 21.10.2024
Кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади
19:45 / 09.10.2024