Ўзбекистон | 15:00 / 31.07.2020
15580
8 дақиқада ўқилади
Реклама

MAXPRODUCT: сендвич-панеллар технологик қурилишнинг асосий материалидир

Девор ва том ёпиш сендвич-панелларини ишлаб чиқарувчи ҳамда маҳаллий ва чет эл бозорига сотиш билан шуғулланувчи MAXPRODUCT компанияси ўз маҳсулотлари нархлари арзонлашганини эълон қилади ва ушбу инновацион қурилиш материалининг асосий афзалликларини баҳам кўради.

Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати

Бир неча йиллардан буён маҳаллий ишлаб чиқарувчи пенополистирол (пенопласт) ва базальт (минерал вата) билан тўлдирилган уч қатламли сендвич-панеллар, шунингдек, қўшимча элементлар билан Ўзбекистон бозорида ўз фаолиятини юритмоқда ва чет эл қурилиш бозорларига тўғридан-тўғри етказиб беришни амалга оширмоқда.

Ишлаб чиқаришнинг хусусий эканлиги компанияга энг мақбул нархларни таклиф этиш ва реализация қилинган маҳсулотларнинг юқори даражадаги сифатини кафолатлаш имконини беради. Ушбу хусусиятлар, шунингдек, муваффақиятли қурилишни амалга ошириш ва маҳсулотдан узоқ муддат давомида фойдаланиш гаровидир. Заводда 50 нафардан ортиқ юқори малакали мутахассислар хориждан келтирилган замонавий ускуналардан фойдаланган ҳолда фаолият олиб борадилар, ишлаб чиқариш жараёни эса бир дақиқага ҳам тўхтамайди – кечаю-кундуз 3 сменада олиб борилади.

Уч қатламли сендвич-панеллар кенг ассортиментда ва турли хил ранглар палитрасида, халқаро сифат сертификатининг барча мезонларига мувофиқ буюртма асосида тайёрланади. Малакали мутахассислар ўз ҳамкорларини ишлаб чиқариш жараёнининг барча босқичларида – ҳисоб-китоб ва маслаҳат беришдан тортиб, то якуний маҳсулотни чиқаришгача қўллаб-қувватлайдилар. Таъкидлаш жоизки, MAXPRODUCT ўз маҳсулотларини республиканинг барча ҳудудларига етказиб бериш бўйича хизматларни тақдим этади ва шу орқали ўз ҳамкорлари учун янада қулай бўлган харид шартларини таъминлайди.

Девор ва том ёпиш сендвич-панеллари

Девор сендвич-панеллари турли хил объектлар қурилишида қурилиш материал сифатида ишлатилади ҳамда ғишт, ёғоч ва бетон блокларга муносиб муқобил материал ҳисобланади, чунки таъмирлаш вақтида улар бинонинг асосий тузилишига зарар етказмай алмаштиришни юқори аниқликда амалга оширишга имкон беради.

Компания девор сендвич-панелларидан ташқари хизмат кўрсатиши, сифати ва хизмат қилиш муддатларига кўра девор сендвич-панелларидан қолишмайдиган том ёпиш маҳсулотларини ҳам ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Том ёпиш сендвич-панеллари объектларнинг томини қуриш учун ишлатилади ва ҳар қандай об-ҳаво шароитларида ўрнатиш жараёнини тезда бажарилишига имкон беради. Ушбу турдаги сендвич-панеллар уч қатламга эга: ҳар икки томондан полимер қопламали цинкланган пўлат, тўлдирувчи – минерал ватали плита.

Агар сендвич-панелларни бошқа қурилиш материаллари билан таққослайдиган бўлсак, унда минерал вата билан тўлдирилган уч қатламли сендвич-панеллар оловга мутлақо чидамлилиги ва ортиқча намликни сингдириб олиш хусусияти билан хавфсиз қурилиш материалларидан бири ҳисобланади. Сендвич-панеллар ёпиштириш усули ёрдамида тайёрланади, шунинг учун уларнинг герметиклиги қишда совуқ ва елвизак ўтишига имкон бермайди.

Расмда турли хил қурилиш материаллари иссиқлик изоляциясини бир хил даражада ушлаб туриши учун қанча миқдорда ишлатилиши аниқ кўрсатилган. Уларнинг орасида энг енгили ва самаралиси пенопласт ҳисобланади – ушбу материалнинг минимал қатлами максимал иссиқлик изоляциясини таъминлайди. Энг ҳажми катта ва қимматбаҳо материал – ғишт бўлиб, пенопласт каби иссиқлик изоляцияси шароитини яратиш учун, ушбу материалдан кўпроқ керак бўлади, шунингдек уни ўрнатишга кўпроқ вақт ва меҳнат талаб этилади.

Қўшимча элементлар

MAXPRODUCT қурилишга комплекс ёндашув мақсадида сендвич-панеллар билан бир қаторда, барча керакли қисмларни ҳам етказиб беради. Улар орасида қўшимча ва фасон элементлари мавжуд бўлиб, улар бирикиш жойи ва ёриқларни ёпиш учун декоратив деталлар ҳисобланиб, монтаж ишларининг якуний босқичларида ёрдамчи вазифасини ўтайди. Ушбу қисмлар мутахассислар томонидан нафақат эстетик мақсадларда, балки тузилмани ташқи таъсирлардан – шамол, қор, эриган муз, ахлат ва ифлосланишлардан ҳимоя қилиш учун ҳам қўлланилади.

«Z-lock» қулфлари

Сендвич-панелларни бир-бирига бириктириш махсус қулфлаш тизимлари ёрдамида амалга оширилади. Энг функционал ва қулай маҳкамлаш усули «Z-lock» ҳисобланиб, у бирикиш жойларини максимал герметиклигини таъминлайди, чунки бундай қулф елвизак ўтадиган тешикларга эга эмас. Бундан ташқари, бошқа маҳкамлагичларга қараганда, бу маҳкамлагич катта чуқурлик ва кенгликка эга, панелларнинг металл плиталари эса «Z» шаклидаги профилга эга, қулф номланиши ҳам айнан мана шундан олинган.

Сендвич-панелларнинг ички қатлами

MAXPRODUCT компанияси сендвич-панелларнинг икки хил турдаги ички қатламларини таклиф этади: базальт ҳамда пенополистирол.

Ёнғин хавфсизлиги ҳақида гап кетганда, энг мақбул вариант базальт билан тўлдирилган сендвич-панеллар ҳисобланади. Ёнмайдиган материал ҳисобланадиган базальт ёнғин хавфи юқори бўлган бинолар учун жуда мос келади. Бундай турдаги биноларга ташқи таянч конструкциясида оловга чидамлилиги юқори бўлиши шарт ҳисобланган, тез қуриладиган бинолар киради.

Пенополистирол билан тўлдирилган сендвич-панеллар базальт учун муқобил вариант ҳисобланиб, бинони иситиш учун самарали материал бўлиб хизмат қилади. Сендвич-панелларнинг ушбу тури ювиш шаҳобчалари, киоскалар, кичик дўконлар, гаражлар, маиший ва қўшимча биноларни қуриш учун жуда мос келади. Бундан ташқари пенополистиролдан ишланган сендвич-панелларнинг инкор этиб бўлмайдиган афзалликларидан яна бири – енгил вазни ҳамда ҳамёнбоп нархи.

Сендвич-панелларнинг афзалликлари

Компания фаолиятининг асосий формуласи – нарх ва сифат мутаносиблигини янада такомиллаштириш муносабати билан – ишлаб чиқарувчи таклиф қилинаётган маҳсулот нархининг янада арзонлашганлигини эълон қилди, бу эса қурувчи ташкилотларга сотиб олинадиган материалнинг сифатига шубҳа қилмасдан компания билан янада фойдали шартномалар тузишга имкон беради. Бу шуни англатадики, ҳамёнбоп нарх ушбу қурилиш материалини танлашнинг асосий афзалликларидан биридир.

Бундан ташқари, сендвич-панелларнинг асосий афзалликларига – экологик тозалик, табиий шароитларга чидамлилик, овоз ўтказмаслик хусусияти, совуққа чидамлилик, иссиқлик изоляцияси, намликка чидамлилик, оловга чидамлилик кабилар киради. Шуни таъкидлаш керакки, ушбу қурилиш материаллари тўғри ишлатилганда 50 йилгача хизмат қилиши мумкин ва бошқа материаллардан рекорд даражада қисқа муддатда ишлаб чиқарилиши ва ўрнатилиши билан ҳам ажралиб туради. Масалан, ғишт деворлардан ташкил топган анъанавий бино қурилиши 6-7 ойни ташкил этади, сендвич-панеллардан фойдаланилганда эса ушбу объектни атиги 1 ой ичида қуриш мумкин.

Агар унинг қўлланилиши ҳақида сўз кетса, сендвич-панеллардан турли хил лойиҳавий институтларни, фармацевтика компаниялари, омборхоналар, сабзавот ва меваларни сақлаш омборлари, автосалонлар ва бошқа кўплаб объектларни қуриш мумкин.

MAXPRODUCT компанияси ҳар доим ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёр, шунинг учун у мижозларга индивидуал буюртма асосида ва лойиҳанинг барча хусусиятларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқариладиган юқори сифатли хизматларни ва маҳсулотларни тақдим этади.

MAXPRODUCT'ни танлаб, сиз сифатни таъминлайсиз!

Офис манзили: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек ҳиёбони, 25-уй.

Телефонлар: +99898 338 08 08, +99898 110 08 08

Электрон почта: info@maxproduct.uz

Сайт: www.maxproduct.uz

Instagram: @Maxproductuz

Facebook: fb.com/Maxproductuz

Telegram: t.me/Maxproductuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид