Light | 13:54 / 04.08.2020
15762
1 дақиқада ўқилади

Холестеринни дори-дармонсиз камайтириш усули айтилди

Россия миллий профилактика тиббиёти тадқиқот марказининг етакчи илмий ходими Ольга Молчанова холестеринни дорисиз камайтириш усуллари ҳақида гапириб берди.

Фото: Shutterstock

Жумладан, шифокор сариёғ ўрнига зиғир ёғини, шунингдек, холестеринни қон таркибидан чиқариб ташлашга, унга муҳтож бўлган бошқа аъзоларга етказадиган балиқ ёғини истеъмол қилишни тавсия этди.

«Холестериннинг ортиқча миқдоридан қутулишга сули кепаги ва ёрмаси, олма, цитрус мевалари ва саримсоқ ёрдам беради», - деди шифокор. 

Бундан ташқари, унинг таъкидлашича, холестеринни меъёрда истеъмол қилиш керак.

«Масалан, 1та тухум, 12 грамм сариёғ ейиш мумкин. Ёки 80 грамм мол жигари», - деб Молчанова сўзларини келтирмоқда «Комсомольская правда».

Мавзуга оид