Дарсликлар, дастур ва қабул муддати – Иномжон Мажидов лицей таълим бўйича муҳим саволларга жавоб берди
Иномжон Мажидов янги ўқув йили учун қабул жараёнларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида академик лицейларда дарслик муаммоси, фан дастурлари ҳамда қабул муддати масаласига ойдинлик киритиб ўтди.
8 август куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида 2020-2021-ўқув йилига тайёргарлик ва кириш имтиҳонларига оид масалалар бўйича маълумот берилди.
Матбуот анжумани давомида олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидовга академик лицейларни дарслик билан таъминлаш вазифаси Халқ таълими вазирлиги тизимига ўтгач қатор муаммолар юзага келаётгани борасида савол берилди. Хусусан, айрим худудларда дарсликлар лицей ўқувчиларига барча мактаблар дарслик билан таъминлангач, декабрь, январь ойларидагина етиб бормоқда. Аммо ота-оналар дарсликлар учун тўлиқ бир йиллик тўлов қилади.
Вазир янги ўқув йилидан бошлаб академик лицейларни дарсликлар билан таъминлаш борасида янги тизим жорий қилинишини таъкидлади.
«Дарсликларни жорий ўқув йилида лицейларга марказлашган ҳолда етказиб беришга ҳаракат қиламиз. Улар ўз вақтида етказилади.
Лицейлар мактаблардаги охирги икки синф даражасига чиққанлиги боис уларда асосан мактаб дарсликлари ўқитилиб, ўқувчилар учун қўшимча қўлланмалар берилган. Эндиликда алоҳида дарсликка ўтиш масаласини кўряпмиз. Дарсликлар монополия эмас, балки алтернатив тарзда – лицей қайси олий ўқув юрти қошида бўлса, ўша ўқув юртининг ўқитувчилари ва молиявий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда кўпайтирилади. Фақатгина мактабга боғланиб қолинмайди», – дея Иномжон Мажидов сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Лицей дастурларида «Тарбия» фани ўтилиши бўйича
Олий ва ўрта махсус таълим вазири тадбир давомида шунингдек, мактабдаги охирги икки синф даражасига тенглаштирилган лицей дастурларида «Тарбия» фанининг сақланиб қолаётгани бўйича изоҳ берди.
«Лицей дастури умумий ўрта таълимга қўшимча равишда тузилади. Яъни мактабда қуйи синфларда қайси фанлар ўтилган бўлса, лицей босқичида ҳам улар давом этади, ўтилмаган фанлар дастурга киритилмайди», – деди у.
Лицейларга қабул муддати борасида
Олий ва ўрта махус таълим вазири матбуот анжумани давомида академик лицейларга бўладиган қабул муддати борасида ҳам гапирди. Унга кўра, ОТМларга қабул бўлаётган жараёнда академик лицейларга ҳам қабул ташкил этилади.
«ОТМларга кириш имтиҳонлари бўладиган даврда лицей, магистратура, ижодий имтиҳонларни ҳам ўтказишни режалаштиряпмиз. Чунки бу даврда имтиҳонларни ўтказиш учун кўплаб ташкилий масалалар – транспорт, хавфсизлик кабилар ҳал қилинади.
Лицейларда танлов катта бўлмаса, синов ўтказишга эҳтиёж қолмаса, бошқа вариантлар ҳам кўриб чиқилади», дея таъкидлади Иномжон Мажидов.
Мавзуга оид
14:50 / 23.10.2024
Мисрда инглиз тилидаги илк Ўзбек тили грамматикаси дарслиги яратилди
11:54 / 29.09.2024
Собиқ совет давлатлари тарих дарсликларида Россия салбий образда тасвирланаётганидан шикоят қилинди
16:58 / 12.09.2024
Россияда 8-9-синфлар учун дронлар бўйича дарслик чоп этилди
16:18 / 06.01.2024