Жаҳон | 19:12 / 10.08.2020
11818
1 дақиқада ўқилади

Тихановская Беларусь президенти сайлови натижалари устидан шикоят қилди

Беларусь президенти бўлишга номзод Светлана Тихановская сайлов натижалари юзасидан Марказий сайлов комиссиясига (МСК) шикоят қилди.

Фото: CNN

«Светлана бугун МСКга келди ва шикоят хатини топширди», - деб комиссия вакилининг сўзларини келтирмоқда РИА Новости.

Аввалроқ МСК 9 август куни ўтказилган Беларусь президенти сайловида мамлакатнинг амалдаги раҳбари Александр Лукашенко 80,08 фоиз овоз, Тихановская эса 10,09 фоиз овоз тўплаганини эълон қилган эди.

Шундан сўнг Тихановская штаби МСК эълон қилган натижаларни тан олмаслиги ҳақида баёнот берди ва барча ҳудудлардаги маълумотларга кўра унинг 70-80 фоиз овоз тўплаганини қайд қилди.

Мавзуга оид