Instagram шубҳали аккаунт эгаларидан паспорт ва бошқа ҳужжатлар сўрай бошлайди
Instagram шубҳали ҳаракатлар содир этишда гумон қилинган аккаунтлар эгаларидан шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар сўрашни бошлайди.
“Биз шу тариқа аккаунтлар ўз обуначиларини қачон янглиштиришга уринаётганларини яхшироқ тушуна оламиз, уларни жавобгарликка тортамиз ва ҳамжамиятимиз хавфсизлигини таъминлаймиз”, дейилган ижтимоий тармоқ баёнотида.
Фойдаланувчилардан сўраладиган ҳужжат давлат намунасидаги ёки нодавлат ташкилот томондан берилган бўлиши мумкин. Баъзи ҳолатларда селфи ҳам талаб этилиши мумкин.
“Биз ҳужжатингиздаги текширув учун керак бўлмаган барча махфий маълумотни (мисол учун, солиқ тўловчининг идентификация рақами ёки ижтимоий суғурта рақами) инкор этамиз. Ҳужжат суратини юборишдан олдин ундаги бизга керак бўлмаган маълумотни яширинг”, деб қўшимча қилинган компанияда.
Шахсни тасдиқлаш учун ижтимоий тармоқда келтирилган биринчи гуруҳдаги ҳужжатлардан биттаси, мисол учун туғилганлик ёки турмуш қурганлик ҳақида гувоҳнома, ҳайдовчилик гувоҳномаси, паспорт; ёки иккинчи гуруҳдан иккита ҳужжат, мисол учун банкдан кўчирмаси, чек китобчаси, кредит карта ёки бошқа ҳужжат тўғри келади.
Ижтимоий тармоқ шахсни тасдиқлаш заруратини бир неча белгиларга кўра аниқлайди. Гап шубҳали ҳаракатлар ёки ҳодисаларда гумон қилинган ботлар аккаунтлари ҳақида бормоқда.
Агар аккаунт эгаси шахсини тасдиқлай олса, аккаунт одатдагидек ишлайверади. Ҳужжат текширув тугагандан кейин ижтимоий тармоқ архивларида бир ой сақланади. Агар аккаунт эгаси шахсини тасдиқлашдан бош тортса, унда аккаунт блокланиши ёки ҳаракатлари чекланиши мумкин.
Мавзуга оид
00:12 / 20.10.2024
Instagram ҳеч қандай изоҳсиз эски видеоларни скриншотларга айлантириб қўймоқда
21:28 / 17.10.2024
WhatsApp ва Instagram ходимларини оммавий ишдан бўшатишни бошлади
21:56 / 18.09.2024
Instagram ўсмирлар учун ота-оналар назоратидаги аккаунтларни жорий қилмоқчи
21:49 / 17.09.2024