Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидалари очиқланди
Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларини тасдиқлаш мўлжалланмоқда.
Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларини тасдиқлаш мўлжалланмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қоидалар ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар электр энергетикаси объектлари таркибига кирувчи ускуналар, бинолар ва иншоотларни лойиҳалаштириш, эксплуатация қилиш, ишлашини ташкил этиш ва назорат қилишни амалга оширувчи корхоналар ходимларига, шунингдек, электр энергетикаси объектларида қурилиш-монтаж, ишга тушириш-созлаш ҳамда таъмир ишларини бажарувчи ходимларга тааллуқлидир.
Қоидаларнинг талаблари электр энергетикаси объектларида амалда бўлган йўриқномалар ва низомлар, шунингдек, ташкилий-бошқарув ҳужжатларда инобатга олиниши шарт.
Корхонадаги ва ҳар бир иш жойидаги меҳнат шароитлари меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича стандартлар, қоидалар ва меъёрлар талабларига жавоб бериши керак.
Корхона томонидан жамоавий шартнома, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ишчиларнинг бошқа вакиллик органи ўртасидаги келишувда белгиланган меҳнатни муҳофаза қилиш учун зарур миқдордаги маблағлар ажратилиши шарт.
Корхона ўзининг тижорат ва қонунчилик билан таъқиқланмаган бошқа фаолиятидан олинган даромад (фойда) ҳисобига меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамғарма яратиши мумкин.
Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати функцияси хизматлар бозорининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги профессионал иштирокчилари томонидан шартнома асосида амалга оширилиши мумкин.
Корхонанинг барча ходимлари, жумладан, раҳбарлари ўз касби ва иш тури учун меҳнатни муҳофаза қилишнинг давлат бошқарувини амалга оширувчи давлат органлари томонидан белгиланган тартибда ҳамда муддатларда меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўқувдан ўтиши, йўл-йўриқ олиши, билими текширилиши ва аттестациядан ўтиши шарт.
Корхонада ходимлар билан ишлаш ушбу корхонанинг барча раҳбарлари ва мутахассисларининг асосий вазифаларидан биридир.
Ходимлар билан ишлаш учун жавобгарлик корхона раҳбари зиммасига юклатилади.
Ходимлар билан уларнинг тоифасига қараб ишлаш шакллари Қоидаларнинг 1-иловасидаги жадвалга мувофиқ белгиланади.
Юқори турувчи бошқарув органларининг ходимлари ва мутахассислари қуйи ташкилотларнинг ходимлари билан ишлашда иштирок этишлари керак.
Хизмат сафарига юбораётган корхона хизмат сафарига юборилаётган ходимларнинг малакаси бажариладиган ишларга мослигига, хавфсизлик техникаси, ёнғин хавфсизлиги қоидалари, йўриқномалар ва бошқа кўрсатма ҳамда раҳбарий ҳужжатлар талабларини билиши ва уларга риоя этиши учун жавобгардир.
Ўриндошлик асосида ишлайдиган шахслар билан ишлаш уларнинг асосий ва ўриндош касб (лавозим)лари бўйича тўлиқ ҳажмда амалга оширилиши керак.
Қоидаларда белгиланган ходимлар билан ишлаш иш вақтида (ходимларни асосий функцияларини бажаришдан ажратган ҳолда) амалга оширилиши керак.
Зарарли ёки хавфли меҳнат шароитлари билан боғлиқ оғир ишларда ишлайдиган ходимлар ишга лаёқатлилигини аниқлаш ва касбий касалликларнинг олдини олиш мақсадида дастлабки (ишга қабул қилинган вақтда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади.
Зарарли ишлаб чиқариш омиллари ва ишларнинг рўйхати, шунингдек, бу ишларни бажаришда дастлабки ва даврий тиббий кўрикларни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Раҳбарлар қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ходимларни дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этишлари шарт.
Ходимлар тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортганларида ёки текширув натижалари бўйича тиббий комиссия томонидан берилган тавсияларга риоя қилмаганларида корхона раҳбари уларни ишга қўймаслик ҳуқуқига эга.
Мавзуга оид
08:44 / 06.06.2022
Паррандачиликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими ўзгаради
09:01 / 08.04.2022
«Олима аёллар жамияти» нималар билан шуғулланиши маълум бўлди
07:51 / 26.03.2022
2021 йилда қурилишдаги бахтсиз ҳодисалар оқибатида 84 нафар ишчи ҳалок бўлган
07:28 / 09.03.2022