Жаҳон | 22:06 / 22.08.2020
19584
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко куч ишлатиш тузилмаларига мамлакатда тартиб ўрнатиш учун икки кун муҳлат берди

Беларусь президенти Александр Лукашенко куч ишлатиш тузилмаларига мамлакатда тартибсизликлар уюштирганларни аниқлаш ва икки кун ичида республикадаги вазиятни барқарорлаштириш вазифасини топширди.

Фото: EPA-EFE

"Шанба, якшанба ўйлаш учун вақт. Душанбадан хафа бўлиш йўқ. Ҳокимият ҳокимият бўлиши керак", - таъкидлади Беларусь раҳбари Гроднода тарафдорлари олдида чиқиш қилар экан.

Лукашенко хусусан, ички ишлар вазирлиги ва Гродно области бўйича давлат хавфсизлик қўмитасига "шанба ва якшанба давомида Гродно ҳамда областнинг бошқа шаҳарларида кўчаларни тартибга солиш"ни топширди.

"Барча гижгижловчилар ва иғвогарларни аниқлаш керак. Бизда уларнинг барчасининг рўйхати бор", - деди у.

Лукашенко ҳукумат аскарларни республика чегараларини ҳимоя қилиш ўрнига шаҳар кўчаларида тутиб туришга мажбур бўлаётганлигидан таассуфда эканлигини айтди.

"Бугун қўшинларимиз чегарада бўлиши керак, биз бўлсак аскарларни хавфсизлик, тартибни таъминлаш учун шаҳар кўчалари ва майдонларда ушлаб турибмиз. Шу яхшими?" – деди Беларусь президенти.

Мавзуга оид