Жаҳон | 18:48 / 22.08.2020
20860
1 дақиқада ўқилади

Трампни қайта сайлаш кампаниясига рекорд миқдордаги маблағ сарфланди – ОАВ

Қайд этилишича, Дональд Трамп қайта сайланиш бўйича кампания учун пул йиғиш ва сарфлашни президентлик лавозимини эгаллаши биланоқ бошлаган.

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трампнинг сайловолди штаби, Республикачилар партияси ва улар билан боғлиқ яна икки қўмита амалдаги давлат раҳбарини қайта сайлаш учун 2017 йилдан буён 1 млрд доллардан ортиқ маблағ сарфлади. Бу ҳақда The Washington Post газетаси ёзмоқда.

Нашрнинг қайд этишича, Трамп қайта сайланиш бўйича кампания учун пул йиғиш ва сарфлашни президентлик лавозимини эгаллаши биланоқ бошлаган. Сайловолди кампанияси учун 1 млрд доллар маблағ сарфлангани рекорд сумма ҳисобланади.

Трамп июлда кампания учун 165 млн доллар йиға олган, демократлардан АҚШ президентлигига номзод Жозеф Байден эса 140 млн доллар тўплаган. Август ойида амалдаги президент ўз кампаниясини юритиш учун 300 млн долларга, унинг рақиби эса 294 млн долларга эга бўлган.

Республикачилар партияси миллий қўмитаси августда партия харажатлари учун 55,3 млн доллар йиға олган, демократлар эса 16,3 млн доллар йиғишган.

АҚШда президент сайлови 3 ноябрда бўлиб ўтади.

Мавзуга оид