Жамият | 11:27 / 24.08.2020
176663
1 дақиқада ўқилади

Иккинчи мутахассисликка сиртқи таълим шаклида ўқиш мумкин бўлган йўналишлар эълон қилинди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сиртқи шаклда иккинчи олий таълим олиш мумкин бўлган йўналишлар рўйхатини эълон қилди.

Иккинчи мутахассисликка қабул учун аризаларни рўйхатдан ўтказиш ikkinchitalim.edu.uz веб-платформаси орқали онлайн амалга оширилмоқда.

Рўйхатдан ўтиш учун охирги муддат сифатида 31 август куни белгиланган.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, филология ва тилларни ўқитиш, хорижий тил ва адабиёти, она тили ва адабиёти (рус тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти ўзга тилли гуруҳларда), таржима назарияси ва амалиёти, гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти каби йўналишларда иккинчи олий таълим кундузги шаклда амалга оширилади. 

Мавзуга оид