Сейфни бузиб, 50 млн сўм пулларни ўғирлаб кетган шахс ушланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2020 йилнинг 20 август куни Нарпай туман ИИБга Нарпай тумани "Сарбозор" маҳалласида яшовчи, М. ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.
У 2020 йил 19 август куни соат 03:30дан 2020 йил 20 август куни соат 09:35лар оралиғида, номаълум шахс унинг яшаш уйига ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги темир сейф қулфини қаттиқ жисм билан бузиб, ичида бўлган 50.000.000 сўм ҳамда 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинганлигини, ушбу жиноятни содир қилган номаълум шахсни аниқлаб, унга нисбатан қонуний чора кўриб, пулларини топиб беришда амалий ёрдам сўраган.
Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари натижасида ушбу ўғрилик жинояти, Нарпай тумани Саловат маҳалласида яшовчи, М. томонидан содир этилганлиги аниқланиб, ундан 50.000.000 сўм ва 200 (икки юз) АҚШ доллари миқдоридаги пуллар далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Нарпай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
18:20 / 24.08.2024
Тошкент вилоятида ичимлик сувидан ноқнуний фойдаланган корхона раҳбари 5 йилга қамалди
21:49 / 16.08.2024
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Малайзияга парвоз қилган самолётида ўғрилар ушланди
21:01 / 05.08.2024