Ўзбекистон | 16:30 / 24.08.2020
43869
1 дақиқада ўқилади

Яшнобод тумани ҳокими ишдан олинди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани ҳокими Ҳожиакбар Тиллашайхов лавозимини тарк этди. Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Фурқат Маҳмудхўжаев Kun.uz мухбирига бу маълумотни тасдиқлади.

Фото: Яшнобод тумани ҳокимлиги

Ҳожиакбар Тиллашайхов 2018 йил июлдан буён ушбу лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, август ойи бошида Сергели тумани ҳокими Бахтиёр Шамуратов лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди. Кейинроқ Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳардаги 5та туман ҳокимига, шу жумладан Ҳожиакбар Тиллашайховга «пандемия даврида аҳоли томонидан кўплаб эътирозлар билдираётгани ҳамда белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйгани» учун «ҳайфсан» берганди. 

Тез орада Яшнобод ва Сергели туманларига янги раҳбарлар тайинланиши кутилмоқда.

Мавзуга оид