Жамият | 16:19 / 24.08.2020
26388
2 дақиқада ўқилади

Юнусободда маст ҳолатда бўлган ИИББ собиқ ходими йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди

Юнусобод туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот берилди.

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманида ички ишлар органи ходими иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабарлар тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 24 август куни тахминан соат 01:10да Юнусобод тумани Юнусота кўчасида “Кобальт” русумли автомобиль ҳайдовчиси 31 ёшли Т.А. (Тошкент шаҳар ИИББ собиқ ходими, шаҳодатлаш комиссиясидан ўтмагач, раҳбариятнинг буйруғи асосида жорий йилнинг 20 август куни ички ишлар органларидан бўшатилган) пиёдаларнинг тартибга солинмаган ўтиш жойидан онаси билан ўтаётган ёш болани уриб юборган.

Қайд этилишича, ЙТҲ оқибатида 2 ёшли Т.Ч. бадан шикастлари билан шифохонага етказилган.

ЙТҲнинг тахминий сабаби: тиббий экспертиза хулосасига кўра ҳайдовчи спиртли ичимлик таъсири остида бўлган ва пиёдаларни кўрмай қолган.

Мазкур факт асосида Юнусобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 1 қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. 

Ҳозирда олиб борилаётган тергов ишларининг якунига кўра қонуний чора кўрилади, дейилади хабарда.

Мавзуга оид