Жаҳон | 18:27 / 26.08.2020
9610
1 дақиқада ўқилади

Тихановская Евроиттифоқ мамлакатларидан ёрдам сўрамаганини айтди

Тихановская Москва билан муносабатлар ҳақидаги саволга жавоб берар экан, "ҳали бунинг вақти келмаганини" билдирди.

Фото: EPA

Беларусь президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская Евроиттифоқ мамлакатларига ёрдам сўраб мурожаат қилмаган. У бу ҳақда Le Monde газетасига берган интервьюсида айтди.

"Биз кутишимиз мумкин бўлган барча қўллаб-қувватлашларга эришдик, бу биз учун муҳим эди. Аммо биз хорижлик дўстларимиздан ҳеч нарса сўрамаймиз. Ички муаммоларимизни ўзимиз ҳал қилишимиз керак", деди у.

"Ҳар бир мамлакат нима қилиши кераклигини ўзи билади ва ўз ҳаракатларини ўзи белгилайди", - деб қўшиб қўйди Тихановская.

У Москва билан муносабатлар ҳақидаги саволга жавоб берар экан, "ҳали бунинг вақти келмаганини" айтди.

"Агарда Россия бизнинг курашимизни қўллаб-қувватласа зўр бўларди, аммо бошқалар сингари улардан ҳам суверенитетимизни ҳурмат қилишларини сўраган бўларди", - деди у.

 Тихановскаянинг сўзларига кўра, "Беларусдаги воқеалар мутлақо ички иш ҳисобланади".

Мавзуга оид