Фарҳод Умаров Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди
Фарҳод Умаров Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалчиликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётганди.
Бугун, 28 август куни, Бухоро вилояти ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси президенти администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов, вилоят ҳокими ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, Олий Мажлис Сенати аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, вилоят корхона ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Йиғилишда сўз олган президент администрацияси раҳбари Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи, камтарин инсон, давлат ва жамоат арбоби Карим Камоловнинг вафоти нафақат бухороликлар, балки бутун мамлакат учун жуда катта йўқотиш бўлганини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев Карим Камоловнинг соғлигини муҳофаза қилиш учун қанчалик жон куйдиргани, вафоти муносабати билан таъзия маросимларида иштирок этиш учун Бухорога келиб, ҳамдардлик билдиргани Карим Камоловнинг халқ ва давлат олдидаги хизматларига берилган муносиб баҳо эканлиги эътироф этилди.
Шу билан бирга, Бухорода бошланган кенг миқёсли ислоҳотларни жадал давом эттириш зарурлиги айтиб ўтилди. Бунда асосий эътибор бугунги мураккаб шароитда аҳолини иш билан таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, пандемия сабабли зарар кўрган иқтисодиёт тармоқларини тиклаш, “темир дафтар”, “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” тизимларида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифаларга қаратилишига урғу берилди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.
Айни пайтда Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалчиликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган Фарҳод Умаров Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганлиги тўғрисидаги президент фармони ўқиб эшиттирилди.
Йиғилишда вилоят фаоллари сўзга чиқиб, кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
15:29 / 03.12.2024
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мотоцикл ва скутер кабиларнинг ҳаракати чекланди
11:04 / 02.12.2024
2025 йилда Россия шаҳрида Бухоро маданияти кунлари ўтказилади
17:27 / 30.11.2024