Ўзбекистон | 08:15 / 31.08.2020
10030
4 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон қурилиш соҳасини модернизациялаш стратегияси лойиҳаси эълон қилинди

Қурилиш соҳасини янада ривожлантириш, архитектура ва қурилиш органлари ва муассасаларининг изчил ривожлантириш механизмларини шакллантириш, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таъминлаш ва соҳага рақамли технологияларни жорий қилиш мўлжалланган.

Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳасини модернизациялаш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган Стратегияси тўғрисида”ги фармойиши лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳасини модернизациялаш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:

қўшимча кичик тизимлар ва маълумотлар базаларини яратиш йўли билан қурилиш соҳасини рақамлаштириш;

шаҳарсозлик соҳасидаги норматив базани модернизациялаш ва хорижий норматив ҳужжатларни мослаштириш;

аҳоли пунктларини комплекс ривожлантириш тизимини такомиллаштириш;

қурилиш соҳасида айрим рухсат бериш тартиботларини соддалаштириш йўли билан “Бизнес юритиш” халқаро индексида “Қурилиш учун рухсатномалар олиш” кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон Республикаси позициясини яхшилаш;

уй-жой кўчмас мулки қурилишида улуш киритиш асосида уй-жойларни қуриш учун аҳоли маблағларини кенг жалб қилиш орқали ипотека кредити бозорини ва кўп квартирали уйлар қурилишини ривожлантириш;

қурилиш материалларини ишлаб чиқишга ва объектлар қурилишига инновацион технологияларни татбиқ қилиш;

инвестиция лойиҳалари иштирокчилари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларда йириклаштирилган кўрсаткичларга босқичма-босқич ўтиш;

институционал асоснинг либераллаштирилишини ҳисобга олган ҳолда лицензиялаш принципларини такомиллаштириш, лойиҳа ва пудрат ишлари потенциалини кучайтириш;

лойиҳанинг смета қисмида давлат экспертизасини бекор қилиш йўли билан экспертиза ишлари тизимини такомиллаштириш;

давлат, муаллифлик ва техник назоратни нодавлат секторга йўналтириш орқали қурилиш сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш;

акциялар пакетини илғор хорижий инвесторларга реализация қилиш орқали илғор хорижий компаниялари иштирокида замонавий лойиҳа институтларини ташкил қилиш;

ўқитишнинг замонавий ва инновацион усуллари қўлланишини ҳисобга олган ҳолда қурилиш йўналишидаги кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш тизимини такомиллаштириш;

лойиҳаларни молиялаштиришнинг давлат манбалари ва уларга тенглаштирилган манбалар ҳисобидан амалга оширишда, давлат сегментларининг либераллаштирилганини ҳисобга олган ҳолда, нодавлат буюртмачилар институтини шакллантириш ва мустаҳкамлаш;

ўтказилаётган фундаментал, қидирув ва амалий илмий тадқиқотлар ва ишланмалар самарадорлигини ошириш орқали қурилиш ва архитектура соҳасида илмий салоҳиятни ривожлантириш;

қурилиш объектларида қурилиш-монтаж ишларини бажаришда меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникасига бўлган талабларни кучайтириш;

инсон капиталини ривожлантириш, қурилиш органлари ва муассасалари фаолиятини моддий-техник таъминотини яхшилаш, ишчиларни ижтимоий ва моддий рағбатлантиришнинг янги механизмларини яратиш.

Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳасини модернизациялаш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича қуйидагиларни кўзда тутувчи мақсадли кўрсаткичлар белгиланади:

“Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимининг электрон платформаларининг ишлаши 2025 йилга келиб бутун республика бўйича 100 фоизгача қамраб олинишига эришиш;

Ўзбекистон Республикасининг геологик, табиий-иқлимий, сейсмологик ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда шаҳарсозлик соҳасида Еврокодлар мослашуви улушини 2025 йилга келиб 50 фоизгача ошириш;

Давлат шаҳарсозлик кадастри географик ахборот тизими объектлари бўйича маълумотларни, геопортал функциялари кенгайишини ҳисобга олган ҳолда, очиқ фойдаланиш учун эълон қилиниши улушини 2025 йилга келиб 70 фоизгача етказиш;

“Бизнес юритиш” (Doing Business Index) халқаро индексининг “Қурилиш учун рухсатномалар олиш” (Dealing with Construction Permits) йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси позициясининг 2025 йилга келиб жорий 61,7 баллдан 78,2 баллгача яхшилаш;

илғор хорижий лойиҳа ташкилотларини жалб қилган ҳолда 2025 йилгача 15 та замонавий лойиҳа-қидирув институтларини ташкил қилиш;

2025 йилга келиб буюртмачи функцияларини бажарувчи нодавлат ташкилотлар улушини Инвестиция дастурига киритилган объектлар умумий сонининг камида 25 фоизига етказиш;

2025 йилга келиб “ҳажмли метод”ни жорий этиш улушини республикадаги қурилиш объектлари умумий сонининг 25 фоизигача етказиш.

Мавзуга оид