Жамият | 18:52 / 02.09.2020
4863
2 дақиқада ўқилади

ДТМ: Коронавирусга чалинган абитуриент тест ҳудудига келиб, далолатнома туздириши лозим

Коронавирус тасдиқланган абитуриент тест ҳудудига ишончли вакил билан келиши ва далолатнома туздириши керак бўлади. Бу ҳақда Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

«Агар абитуриентда коронавирус аниқланган бўлса, у имкони бўлса, ишончли вакил билан тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга келиши керак. Бундай абитуриент паспорти, «Абитуриент рухсатномаси» ва коронавирус тасдиқлангани тўғрисидаги маълумотномани кўрсатиши лозим.

Бу ҳужжатлар асосида далолатнома тузилади ва у ДТМга юборилади. Абитуриент тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг 4 кун ўтгунга қадар тузалса, алоҳида ташкил этиладиган имтиҳонда иштирок этиши мумкин бўлади», – деди Ражабов 2 сентябрь кунги брифингда.

Қайд этиш жоиз, Республика махсус комиссияси қарорига асосан, COVID-19 аломатлари бор фуқароларга жамоат жойларига чиқиши чекланган.

Коронавирусга чалинган абитуриентлардан ташқари, имтиҳон кунида тана ҳарорати юқори бўлгани сабаб имтиҳонга қўйилмаган абитуриентлар ҳам барча тестлар якунланганидан кейин 4 кун ўтиб имтиҳон топшириши мумкин бўлади.

Аввалроқ 2 сентябрь – имтиҳонларнинг илк куни биринчи сменасида республика бўйича фақат бир нафар абитуриент ҳарорати юқори бўлгани сабаб тестга киритилмагани хабар қилинганди.

Мавзуга оид