Бугундан бир қатор объектлар фаолиятига рухсат берилди
Ўзбекистонда бугундан бошлаб қатор фаолият турларига рухсат берилди. Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси шу ҳақда қарор қабул қилганди.
5 сентябрдан бошлаб умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига рухсат берилди. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитари талабларига риоя этиши талаб этилади:
- банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;
- столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;
- бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
- ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
- ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
- бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш.
Шунингдек, томоша ва маданий-кўнгилочар объектлар (фақатгина театр ва кинотеатр) фаолиятига рухсат берилди. Бунда ушбу объектлар айрим санитари талабларига риоя этиши талаб этилади:
- объектнинг ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш;
- ташриф буюрувчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштириш ҳамда тиббий ниқобда бўлиш (зарур ҳолларда тадбир 2 соатдан зиёд давом этганда ниқобни бепул алмаштириш);
- объектларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, дезинфекцион “тўшаклар”, антисептик воситалари билан жиҳозлаш, уларга киришда ҳар бир ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини ўлчаб, 37°C ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда киритмаслик;
- ҳар бир сеансдан кейин ўриндиқ ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
- ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши.
Парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолияти ҳам тикланмоқда. Ушбу объектлар ҳам қатор санитария қоидаларига риоя этиши талаб этилади:
- ташриф буюрувчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда навбатда туришини таъминлаш;
- аттракционларнинг юза қисмини ҳар соатда ёки ҳар бир фойдалангандан сўнг дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
- аттракциондан фойдаланишда ижтимоий масофани сақлаш;
- ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
- бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш (ёпиқ бинолардаги аттракционлар фаолияти учун).
Мавзуга оид
23:48 / 14.12.2024
Гуржистондаги ресторандан 12 кишининг жасади топилди
20:02 / 31.10.2024
Ишдан бўшатилган ходим яширин равишда Disney ресторанларидаги менюларни ўзгартириб қўйди
12:48 / 21.10.2024
“700 га яқин умумий овқатланиш корхоналарининг 75 фоизида таомнома ўзбек тилида эмас” – Рақобат қўмитаси
19:37 / 24.09.2024