Жамият | 16:56 / 05.09.2020
32508
1 дақиқада ўқилади

ДТМ гуруҳ назоратчисининг парта тагига нарса қўйгани акс этган видеога муносабат билдирди

Давлат тест маркази ижтимоий тармоқларда тарқалган гуруҳ назоратчисининг парта тагига нарса қўяётган видеосига муносабат билдирди.

Фото: Видеодан кадр

Хабарларда мазкур видео Тошкент ботаника боғидаги тест ҳудудидан олингани ва назоратчининг парта тагига телефон қўйгани иддао қилинган.

ДТМ бу видеонинг бошқа камерадан олинган ҳолатларини ҳам тақдим этди.

“Бу ерда ҳеч қандай қоидабузарлик ҳолати мавжуд эмас. Гуруҳ назоратчиси парта тагига телефон ёки шу каби бирор қурилма эмас, балки тиббий ниқобни қўйган холос”, - дейилади ДТМ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов ижтимоий тармоқларда тарқалган тест саволлари масаласида суруштирув ўтказилаётганини маълум қилган эди.

Мавзуга оид