Жаҳон | 11:35 / 05.09.2020
6996
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ раҳбари «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзининг олдини олиш мумкинлигини маълум қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Аданом Гебрейесуснинг таъкидлашича, мамлакатлар COVID-19’га қарши курашда тўғри чораларни кўрса, унда коронавирус инфекцияси пандемияси туфайли қайта ўзини ўзи яккалаш режимига дуч келинмаслиги мумкин.

Тедрос Аданом Гебрейесус / Фото: Picture Alliance

ЖССТ раҳбари ўзини ўзи яккалаш режимини тўғридан-тўғри восита деб атади, у кўплаб давлатларда оғир оқибатларга олиб келди.

«Мақсадли ва яхши ўйланган чора-тадбирларнинг тўғри аралашуви билан келажакда ўзини ўзи яккалаш режимининг олдини олиш мумкин», - деди у.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир баъзи мамлакатлар ҳар қандай янги ўчоқларга тезкорлик билан жавоб қайтаришга тайёрликни сақлаб қолиб, аста-секин ва хавфсиз тарзда очила бошлади.

Мавзуга оид