Туркия суди Абдулқодир Машариповни 1368 йилга озодликдан маҳрум этди
Туркия суди 2017 йил 1 январга ўтар кечаси Истанбулдаги тунги клублардан бирида теракт содир этган, асли ўзбекистонлик бўлган Абдулқодир Машариповни 1368 йилга озодликдан маҳрум этди. Таъкидланишича, Туркияда бу жазо муддати 40 та умрбод қамоқ жазосига тенг ҳисобланади.
Террорчи 39 кишини қасддан ўлдиришда, ўлдиришга суиқасд қилишда, қурол сақлаш қоидаларини бузишда айбдор деб топилган.
Машарипов Туркияга 2016 йилда келган. Айбланувчи тергов давомида ўз айбини тан олган. Туркия полицияси у ижарага олган уйни тинтув қилганда 150 минг доллар топган. Дастлабки версиялардан бирига кўра, Машарипов жиноятни ғоявий қарашлар негизида эмас, балки айнан пуллар учун содир этган. Бироқ кейинроқ унинг террорчиларга алоқадорлиги ўрнатилган. У 2017 йилнинг 16 январида қўлга олинган.
Машарипов Янги йилнинг илк соатларида Истанбул шаҳридаги Ўртакўча туманида жойлашган Reina тунги клубига Калашников автомати билан бостириб кириб, одамларни ўққа тутган. Ҳужум вақтида 39 киши, жумладан, Россия, Иордания, Марокаш, Саудия Арабистони, Ливан, Ливия ва Исроил фуқаролари ҳалок бўлган. 70 га яқин одам яраланган. Ҳужум вақтида клубда 700 дан кўпроқ киши Янги йилни нишонлаётган бўлган.
Теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.
Мавзуга оид
17:38
Туркияда портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи заводда портлаш содир бўлди
00:45 / 23.12.2024
Туркия ТИВ раҳбари Сурияга қарши санкцияларни тезроқ бекор қилишга чақирди
17:52 / 17.12.2024
WSJ: АҚШ Сурия чегарасида турк қўшинлари тўпланаётганидан хавотирда
18:39 / 14.12.2024