Жаҳон | 20:38 / 08.09.2020
6745
1 дақиқада ўқилади

Чехия бош вазири ЖССТ коронавирус бўйича тавсиялар беришдан ўзини тийиши кераклигини айтди

Аввалроқ ЖССТнинг Чехиядаги бўлими мамлакатда коронавирус юқтириш ҳолатлари ўсганлигига эътибор қаратган ва бу борада ўз тавсияларини берганди.

Андрей Бабиш / Фото: Getty Images

Чехия бош вазири Андрей Бабиш Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус бўйича тавсиялар беришдан тийилиши кераклигини айтди.

Аввалроқ ЖССТнинг Чехиядаги бўлими мамлакатда коронавирус юқтириш ҳолатлари ўсганлигига эътибор қаратган ва бу борада ўз тавсияларини берганди.

"Ниқоб тақишни тавсия қилмаган ва пандемия бошланганини мутлақо билмаган айнан мана шу ЖССТ бўлади. У жим бўлиши керак деб ҳисоблайман", - деб ёзди Бабиш ўзининг Twitter-аккаунтида.

Чехия соғлиқни сақлаш вазири Адам Войтех бош вазирни қўллаб-қувватлаб, ЖССТнинг танқиди ноўрин эканлиги ва мамлакат ҳукумати вазиятни тўлиқ назорат қилаётганини айтди.

Чехияда охирги суткада 563та янги ҳолат аниқланган.

Коронавирус пандемияси бошланганидан буён мамлакатда 28 716 киши касалликка чалинган, 19 855 киши соғайган, 437 киши вафот этган.

Мавзуга оид