Light | 16:37 / 14.09.2020
7581
3 дақиқада ўқилади

Дунё офисларга қайтмоқда: жамоат транспортида қандай қоидаларга амал қилиш керак?

Фото: Reuters

Карантин чекловлари анча юмшаб, масофадан ишлаш кўпчилик учун ёқимли (балки ёқимсиз) хотирага айланган бир вақтда коронавирус ҳали ҳам хавф сифатида ўз долзарблиги йўқотгани йўқ. The New York Times мутахассисларнинг жамоат транспортидан фойдаланувчи ҳар бир кишига асқатувчи маслаҳатларини тақдим этди.

1. Жамоат транспортининг қайси туридан фойдаланган афзал?

Энг тезкор вариант ҳар доим ҳам энг яхши вариант бўлавермайди. Транспортнинг ҳаракатланиш тезлиги ва бекатнинг ер ости ёки ер устида жойлашганига эътибор қаратинг. Нью-Йорк университети эпидемиологи Робин Гершоннинг сўзларига кўра, вақтни кўпроқ очиқ ҳавода ўтказиш, масофа сақлай олиш ва бошқа йўловчилар ниқоб тақиш эҳтимоли юқори бўлган йўналишни танлаган маъқул.

Агар автобус ёки ер устидаги бошқа транспортни танласангиз, ойна олдидаги жойни эгаллаш ва ойнани бироз очиб қўйиш лозим.

2. Ҳеч нарсага тегинманг

Уйдан чиқиб кетишдан олдин қўлингизни совунлаб ювинг, манзилга етиб олгандан кейин ҳам буни яна бир бор такрорланг. Агар манзилингиз узоқ бўлса, йўлда антисептикдан фойдаланиш мумкин.

Эскалатор, метро вагони ёки автобусдаги турникет ва тутқичларни ушламасликка ҳаракат қилинг. Имкони бўлса, йўл ҳақи учун тўловнинг контактсиз усулидан фойдаланинг.

3. Йўлда тамадди қилманг

Жамоат транспортида овқатланиш ва сув ичиш хавфи кундек равшан.

Бундан ташқари, бирор нимани истеъмол қилиш ёки сув ичиш учун ниқобни ечишга тўғри келади. Транспортда бегона одамлар билан суҳбатлашишни ҳам чеклаш лозим.

4. Вақтни олдиндан режалаштиринг

Тиғиз пайтда метро ёки ер усти транспортидан фойдаланмасликка ҳаракат қилинг. Агар имкони бўлса, раҳбарингиз билан иш жадвалини ўзгартириш, қисман ёки тўлиқ масофадан ишлашга ўтиш масаласи бўйича гаплашинг. Агар шахсий ишларингиз бўйича кўчага чиқишингиз керак бўлса, вақтни шундай режалаштирингки, ҳамма ишга кетаётганида ёки ишдан қайтаётганида метронинг гавжум йўналишига тушиб қолманг.

Мавзуга оид