ЖССТ дунё бўйлаб глобал карантин яна қайтиши мумкинлигини айтди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Тедрос Аданом Гебрейсус дунё бўйлаб яна карантин киритилиши мумкинлигини айтди.
“Биз инсонлар ҳаётларини, иқтисодиётни йўқотдик. Жаҳон иқтисодиёти тушкун вазиятда, жамиятда парокандалик юз берди ва Европа бундан истисно эмас. Кўплаб давлатларингиз пандемиядан азият чекмоқда”, деб таъкидлаб ўтган ЖССТ раҳбари ташкилотнинг Европа бюроси сессиясида.
Унинг таъкидлашича, ҳозирда кунлик касалланиш ҳолатлари сони март ойидаги энг юқори даражадагидан ҳам кўпроқ, бироқ ўлим ҳолатлари яқин истиқболда паст даражада қолади. “Бироқ ҳар бир ўлим – фожиа. Агар биз вирус тарқалишига қарши турмасак, унда одамлар ҳалок бўлаверади. Жаҳон иқтисодиётига қимматга тушган тўлиқ карантиннинг яна киритилиши хавфи бор”, деб айтган Гебрейсус.
ЖССТнинг Европа бюроси директори Ханс Клюге Европада кузда коронавирусдан ўлим даражаси ошиши мумкинлигини таъкидлаб ўтган.
“Вазият жиддийлашади. Октябрь-ноябрда ўлим даражаси ошиши мумкин, деб тахмин қилмоқдамиз”, деб айтган Клюге.
Аввалроқ сўнгги суткада дунёда рекорд даражада кунлик касалланиш – 307,9 мингта ҳолат қайд этилгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
19:15 / 15.11.2024
ЖССТ: 2018 йилдан бери дунёда тиббиёт муассасаларига 7,4 мингдан ортиқ ҳужум уюштирилди
18:19 / 13.11.2024
ЖССТ мактаб ўқувчиларига юклама ортиб бораётганидан хавотирда
18:52 / 08.11.2024
Ҳар йили дунёда 1 миллиарддан ортиқ бола зўравонликка дучор бўлмоқда — ЖССТ
17:48 / 01.11.2024