Жаҳон | 20:33 / 16.09.2020
3243
1 дақиқада ўқилади

БМТда туризм соҳаси пандемия сабабли 460 миллиард доллар йўқотгани маълум қилинди 

Коронавирус пандемияси ортида бутун дунё бўйлаб туристик сафарлар сони қисқаргани сабабли туризм соҳаси 2020 йилнинг биринчи ярмида 460 млрд доллар зарар кўрди. Бу ҳақда БМТнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти баёнотида маълум қилинди.  

Фото : KUN.UZ

“2020 йилнинг январидан июлигача бўлган даврда халқаро сафарларга талабнинг кескин пасайиши 460 млрд доллар миқдоридаги фойданинг йўқотилишига олиб келди. Бу 2009 йилда жаҳон иқтисодий инқирози шароитида қайд қилинган зиёндан 5 марта кўпроқдир”, дейилган хабарда. 

Ташкилотда таъкидланишича, биринчи ярим йилликда халқаро сайёҳлар сони давлатларнинг коронавирус тарқалишини тўхтатиш учун чегараларни ёпиши ва чекловлар киритиши сабабли 65 фоизга қисқарган.

Пандемиядан энг кўп Осиё сайёҳлик тармоғи жабр кўрган. Бу ерда туристик оқим 72 фоизга қисқарган. 2-ўринни Европа 66 фоизлик қисқариш билан эгаллаган. Африка ва Яқин Шарқда сайёҳлар сони 57 фоизга, Америкада эса 55 фоизга қисқарган.

Мавзуга оид