Жаҳон | 22:42 / 16.09.2020
19631
2 дақиқада ўқилади

«Титаник» ҳалокатининг янги версияси таклиф этилди

Америкалик тадқиқотчилар «Титаник» кемаси ҳалокатининг янги версиясини илгари суришди. Уларнинг таъкидлашича, кема ҳалокатига қутб ёғдуси олиб келган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди. 

Америкалик мустақил тадқиқотчи Мила Зинкова, кема ҳалокатида омон қолган Лоуренс Бизли ва қутқарувчи Жеймс Биссетнинг таъкидлашича, кема чўккан ўша машъум тунда Атлантика океани осмонида қутб ёғдуси кузатилган. Қутб ёғдуси Ер атмосферасининг юқори қатламларидаги ёруғланиш бўлиб, бевосита Қуёш фаоллигига боғлиқ.

“Титаник” ҳақида ёзувчи кўпчилик одамлар ўша тунда қутб ёғдуси кузатилгани ҳақида билишмайди”, деб айтган Зинкова.

Мутахассиснинг фикрича, ўша тунда Қуёшдан отилиб чиққан зарралар кеманинг бошқарув тизимига таъсир қила оладиган катта ҳажмда бўлган бўлиши мумкин. Бунинг оқибатида юзага келган халақитлар чўкаётган “Титаник” ва бошқа кемалар ўртасидаги радиосигналлар алмашинувини издан чиқарган бўлиши ва кеманинг фалокат ҳақидаги сигналларини тўсган бўлиши мумкин.

“Компас ўқи бир даражага сурилган бўлса ҳам, бу анча аҳамиятга эга бўлган бўлиши мумкин”, деб қўшимча қилган тадқиқотчи.

Бироқ унинг таъкидлашича, бу ҳолат ижобий таъсирга эга бўлган бўлиши, чунки бошқа кемани “Титаник” чўкиши вақтида омон қолганлар бўлган қайиқлар томон олиб келган бўлиши ҳам мумкин. Ўша тун 705 кишини қутқариб қолишга муваффақ бўлинган. 

“Титаник” тарихи бўйича эксперт Тим Малтин қуёш бўрони ҳалокат юз берган вақтга тўғри келганини тасдиқлаган, бироқ буни ҳалокатга олиб келган муҳим омил деб ҳисобламаслигини айтган.

“Титаник” 1912 йил апрелида Канада соҳилларидан 600 км узоқликда айсберг билан тўқнашувдан кейин океан тубига ғарқ бўлган. 

Мавзуга оид