Жаҳон | 17:36 / 17.09.2020
5669
2 дақиқада ўқилади

ЖССТ COVID-19 мавзусида бир-бирига зид баёнотлар беришни тўхтатишга чақирди

 16 сентябрь куни президент Дональд Трамп АҚШда аҳоли ўртасида COVID-19 коронавирусига қарши вакцинани кенг миқёсда тарқатиш октябрда бошланишини маълум қилганди.

Фото: Xinhua

“Турли мамлакатлар ва илмий жамиятлар вакиллари коронавирус борасида бир-бирига зид баёнотлар беришни тўхтатиши лозим”,- деди ЖССТнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлар бўйича дастури раҳбари Майк Райан.

У ҳукуматлар ва илмий ташкилотларни одамлар тўғри қарор қабул қилиши учун батафсил ва тушунарли маълумот тақдим этишга чақирди.

Райаннинг қўшимча қилишича, бу жараён "сиёсий футболнинг ўзига хос кўриниши"га айланиб кетмаслиги керак.

The Guardian нашрининг қайд этишича, ЖССТ вакили АҚШ президенти Дональд Трамп ва касалликларни назорат ва профилактика қилиш маркази (CDC) директори Роберт Редфилднинг бир-бирига зид баёнотлари бўйича шу тарзда изоҳ берган.

 16 сентябрь куни Трамп АҚШда аҳоли ўртасида COVID-19 коронавирусига қарши вакцинани кенг миқёсда тарқатиш октябрда бошланиши, 2020 йил охирида 100 миллион доза вакцина тайёр бўлишини айтганди. 

 Аввалроқ эса Редфилд АҚШ сенатидаги чиқишида вакцина Америка жамоатчилиги учун 2021 йилнинг иккинчи чораги охири, учинчи чорагида чиқишини маълум қилган.

 

Мавзуга оид