Чехия соғлиқни сақлаш вазири Covid-19 билан боғлиқ вазият туфайли истеъфога чиқди
Чехия баҳорда вирус тарқалишини жиловлай олди, аммо ҳозир вазият кескинлашди. Ўтган жума куни 3 130та янги ҳолат аниқланди, бу бир кун аввалги кўрсаткичдан қарийб мингтага кўп.
Чехия соғлиқни сақлаш вазири Адам Войтех мамлакатда коронавирус тарқалишининг янги тўлқини ортидан истеъфога чиқди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Ҳозирча вазирликни Войтехнинг ўрнига ким бошқариши тўғрисида маълумот йўқ.
Агентликнинг қайд этишича, Чехия баҳорда вирус тарқалишини жиловлай олди, аммо ҳозир вазият кескинлашди. Хусусан, ўтган жума куни 3 130та янги ҳолат аниқланди, бу бир кун аввалги кўрсаткичдан қарийб мингтага кўп.
Маҳаллий ОАВнинг маълумотларига кўра, Чехия ЕИда касалликнинг кунлик ўсиши сони бўйича Испаниядан кейин иккинчи ўринда турибди. Мамлакатда жами 49 290та ҳолат қайд этилган, 503 киши вафот этган.
Мавзуга оид
23:54 / 19.11.2024
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади
15:30 / 24.10.2024
Чехия бош вазири: Украина учун снарядлар сотиб олиш режага мувофиқ кетяпти
16:00 / 18.10.2024
Чехия Украина учун ўқ-дориларни сотиб олишни давом эттиради
13:52 / 02.10.2024